Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

48 - дарс
Таҳоратнинг суннатлари

 

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оёқ кийимни кийишда, соч тарашда балки ҳамма ҳолатида ўнг томондан бошлашни яхши кўрар эдилар, дейди.

 

Имом Аҳмад Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар умматимга машаққат бўлмаганида ҳар таҳоратда мисвак ишлатишга буюрар эдим», дедилар.

 

Имом Муслим ва Термизий Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси биринглар таҳоратни комил олиб, сўнгра: {أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له و أشهد أن محمد عبده و رسوله}

“Ашҳаду ал-ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ” деса Жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан киради», дедилар.

 

Маъноси: Шериги йўқ, Ягона Аллоҳдан бошқа ибодат қилишга ҳақли илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг бандаси ва элчиси деб гувоҳлик бераман.

Имом Термизийда эса:

{اللهم اجعلني من التوابين و اجعلني من المتطهرين}

“Аллоҳуммаж-ъални минат-таввабийна важ-ъални минал мутатоҳҳирийн” деган зиёдаси бор.

Маъноси: “Эй Аллоҳ, мени тавба қилувчи ва покланувчи бандаларингдан қил”

 

Шарҳ:

Таҳорат комил бўлиши учун унинг суннатларини ҳам тўлиқ бажариш керак. Таҳоратнинг суннатларидан: ҳамма аъзоларни ўнг томондан бошлаш, аъзоларни икки ёки уч мартадан ювиш, таҳорат асносида ёки кейин мисвак ишлатиш ва таҳоратдан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган дуони ўқиш. Таҳоратдаги бошқа суннат амалларнинг батафсил баёнини фиқҳ китоблардан топасиз.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Таҳоратни ўнг томондан бошлаш суннат.

2- Таҳоратдан аввал мисвак ишлатиш ҳам суннат.

3- Таҳоратдан кейин маъсур дуони ўқиш суннат.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ