Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

45 - дарс
Қазои ҳожат одоби (3)

 

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Салмон Форисийга (мушриклардан бири деди:) Пайғамбаринглар ҳамма нарсани ҳатто қазои ҳожатда ўтиришни ҳам ўргатганми? Салмон Форисий: Ҳа албатта, катта бўлсин, кичик бўлсин ҳожатни бажараётганда қиблага юзланишдан, ўнг қўл билан покланишдан, покланишда учтадан кам кесак-тош ишлатишдан ва тезак ёки суяк билан покланишдан қайтарганлар, деди.

 

Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар биронтангиз покланса кесак-тошни тоқ ишлатсин», дедилар.

 

Абу Қатода розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар биронтангиз бавл қилса ўнг қўли билан олатини ушламасин, ўнг қўли билан истинжо қилмасин ва сув ичаётганда идиш ичига нафас чиқармасин», дедилар.

 

Имом Термизий, Насоий ва Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тезак ва суяк билан истинжо қилманглар, чунки у биродаринглар жинларнинг озуқаси», дедилар.

 

Шарҳ:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қазои ҳожат қилаётганда ўнг қўлни ишлатишдан, ўнг қўл билан истинжо қилишдан, нажосатни кетказишда учтадан кам кесак ёки қоғоз ишлатишдан қайтардилар, агар учтадан кўп ишлатса, тоқ қилишга буюрдилар, шунингдек покланишда тезак ёки суяк ишлатишдан қайтардилар.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Ўнг қўл билан олатни ушлашдан ва ўнг қўл билан истинжо қилишдан қайтарилган.

2- Истинжода камида учта тоза кесак ёки қоғоз ишлатиш мустаҳаб.

3- Истинжони тоқ қилиш (уч, беш ва етти) мустаҳаб.

4- Тезак ёки суяк билан истинжо қилиш ҳаром. Чунки улар жинлар ва уларнинг ҳайвонларининг таоми.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ