Ислом Нури
Араб тилини ўрганамиз
Ф е ъ л и а м р
v Феъли амр икки қисм: ломсиз амр ва ломли амр. Ломсиз амр маълум феъли музореънинг олти мухотаб сийғасидан икки амал билан ясалади:
1-амал - калиманинг охирига қаралади:
а) охирги ҳарф саҳиҳ бўлса сокин қилинади: تَضْرِبُ → تَضْرِبْ каби.
б) охирги ҳарфдан олдингиси иллат ҳарфи бўлса, уни олиб ташланади: تَقُولُ → تَقُلْ .
ж) калиманинг охирги ҳарфи иллат ҳарфи бўлса, уни олиб ташланади: تَرْمِيُ → تَرْمِ каби.
д) калиманинг охири ташдидли бўлса айни заммали бобдан (يَفْعُلُ ) бўлса, тўрт хил ўқишлик жоиз: تَشُدُّ - تَشُدَّ - تَشُدِّ - تَشْدُدْ каби. Агар айни касрали ёки фатҳали бобдан бўлса, уч хил ўқиш мумкин: تَفِرَّ - تَفِرِّ - تَفْرِرْ каби.
2 - амал:
а) музораъат ҳарфлари ( ا ت ي ن ) олиб ташланади. Музораъат ҳарфидан кейинги ҳарф ҳаракатли бўлса шу кўйича қолади: تَقُولُ → تَقُلْ → قُلْ каби.
б) агар музораъат ҳарфидан кейинги ҳарф сокин бўлса, феъл айни заммали бобдан бўлса, унинг олдига заммали ҳамза олиб келинади: تَنْصُرُ → تَنْصُرْ → نْصُرْ → اُنْصُرْ каби.
ж) агар феъл айни заммали бобдан бўлмаса, унинг олдига касрали ҳамза келтирилади: تَضْرِبُ → تَضْرِبْ → ضْرِبْ → اِضْرِبْ ва تَعْلَمُ → تَعْلَمْ → عْلَمْ → اِعْلَمْ каби.
д) агар феъл اَفْعَلَ - يُفْعِلُ бобидан бўлса, музораъат ҳарфини ташлагач, кейинги ҳарф ҳоҳ ҳаракатли бўлсин, ҳоҳ сокин бўлсин, фатҳали ҳамза олиб келинади: تُكْرِمُ → تُكْرِمْ → كْرِمْ → اَكْرِمْ ёки تُقِيمُ → تُقِمْ → قِمْ → اَقِمْ каби.
Ломсиз амр 6 сийғада тусланади:
اِضْرِبْ - ургин сен бир эркак, муфрад, музаккар, ломсиз амр.
اِضْرِبَا - уринг сиз икки эркак, тасния, музаккар, ломсиз амр.
اِضْرِبُوا - уринглар сиз кўп эркаклар, жамъ, музаккар, ломсиз амр.
اِضْرِبِى - ургин сен бир аёл, муфрад, муаннас, ломсиз амр.
اِضْرِبَا - уринг сиз икки аёл, тасния, муаннас, ломсиз амр.
اِضْرِبْنَ - уринглар сиз кўп аёллар, жамъ, муаннас, ломсиз амр.
v Ломли амр маълум феъли музореънинг 6 ғоиб ва 2 мутакаллим сийғасидан олинади. 1-амал қилингач, феълнинг олдига касрали лом олиб келинади: يَضْرِبُ → يَضْرِبْ → لِيَضْرِبْ каби.
لِيَضْرِبْ - урсин бир эркак, муфрад, музаккар, ломли амр.
لِيَضْرِبَا - урсин икки эркак, тасния, музаккар, ломли амр.
لِيَضْرِبُوا - урсин кўп эркаклар, жамъ, музаккар, ломли амр.
لِتَضْرِبْ - урсин бир аёл, муфрад, муаннас, ломли амр.
لِتَضْرِبَا - урсин икки аёл, тасния, муаннас, ломли амр.
لِيَضْرِبْنَ - урсин кўп аёллар, жамъ, муаннас, ломли амр.
لِاَضْرِبْ - урай мен бир эр ё аёл, муфрад, мутакаллим, ломли амр.
لِنَضْرِبْ - урайлик биз кўп эр ё аёллар, жамъ, мутакаллим маъалғойр, ломли амр.
М а ж ҳ у л л о м л и а м р
v Маълум ломли амрни мажҳул қилиш учун охирги ҳарфидан олдинги ҳарф фатҳали, музораъат ҳарфи эса заммали қилинади: لِيَضْرِبْ → لِيُضْرَبْ каби. Мажҳул ломли амр 14 суратда - 6 мухотаб, 6 ғоиб ва 2 мутакаллим сийғаларида тусланади. Бунда мухотаб ғоибдан аввал келади.
6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:
لِتُضْرَبْ - урилгин сен бир эр, муфрад, музаккар, мухотаб, мажҳул ломли амр.
لِتُضْرَبَا - урилинг сиз икки эр, тасния, музаккар, мухотаб, мажҳул ломли амр.
لِتُضْرَبُوا - урилингиз кўп эрлар, жамъ, музаккар, мухотаб, мажҳул ломли амр.
لِتُضْرَبِي - урилгин сен бир аёл, муфрад, муаннас, мухотаб, мажҳул ломли амр.
لِتُضْرَبَا - урилинг сиз икки аёл, тасния, муаннас, мухотаб, мажҳул ломли амр.
لِتُضْرَبْنَ - урилингиз кўп аёллар, жамъ, муаннас, мухотаб, мажҳул ломли амр.
6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:
لِيُضْرَبْ - урилсин бир эр, муфрад, музаккар, ғоиб, мажҳул ломли амр.
لِيُضْرَبَا - урилсин икки эр, тасния, музаккар, ғоиб, мажҳул ломли амр.
لِيُضْرَبُوا - урилсин кўп эрлар, жамъ, музаккар, ғоиб, мажҳул ломли амр.
لِتُضْرَبْ - урилсин бир аёл, муфрад, муаннас, ғоиб, мажҳул ломли амр.
لِتُضْرَبا - урилсин икки аёл, тасния, муаннас, ғоиб, мажҳул ломли амр.
لِيُضْرَبْنَ - урилсин кўп аёллар, жамъ, муаннас, ғоиб, мажҳул ломли амр.
Мутакаллим 2 сийғада - муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):
لِاُضْرَبْ - урилай мен бир эр ё аёл, муфрад, мутакаллим, мажҳул ломли амр.
لِنُضْرَبْ - урилайлик кўп эр ё аёллар, мутакаллим маъалғойр, мажҳул ломли амр.
◄◄◄Бошига қайтиш