Ислом Нури

 

Араб тилини ўрганамиз

 

М а ъ л у м   ф е ъ л и   н а ф и й

v                     Феъли нафий музореънинг бўлишсиз шаклидир. Маълум феъли нафий 14 суратда - 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.

6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

لا يَضْرِبُ  - урмайди бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, маълум феъли нафий.

لا يَضْرِبَانِ  - урмайди икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, ғоиб, маълум феъли нафий.

لا يَضْرِبُونَ  - урмайдилар кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, маълум феъли нафий.

لا تَضْرِبُ  - урмайди бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, маълум феъли нафий.

لا تَضْرِبانِ   - урмайди икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, ғоиб, маълум феъли нафий.

لا يَضْرِبْنَ   - урмайдилар кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, маълум феъли нафий.

6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

لا تَضْرِبُ  - урмайсан бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, маълум феъли нафий.

لا تَضْرِبَانِ  - урмайсиз икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, мухотаб, маълум феъли нафий.

لا تَضْرِبُونَ  - урмайсиз кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, маълум феъли нафий.

لا تَضْرِبِينَ  - урмайсан бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, маълум феъли нафий.

لا تَضْرِبَانِ  - урмайсиз икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, мухотаб, маълум феъли нафий.

لا تَضْرِبْنَ  - урмайсиз кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, маълум феъли нафий.

Мутакаллим 2 сийғада - муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):

لا اَضْرِبُ  - урмайман мен бир эр ё аёл келаси замонда, муфрад, мутакаллим, маълум феъли нафий.

لا نَضْرِبُ  - урмаймиз кўп эр ё аёллар келаси замонда, мутакаллим маъалғойр, маълум феъли нафий.

 
М а ж ҳ у л   ф е ъ л и   н а ф и й

v                     Феъли нафийни мажҳулга айлантириш учун охиргидан олдинги ҳарфи фатҳа қилинади ва музораъат ҳарфи замма билан айтилади: يَضْرِبُ  لا لا يُضْرَبُ   каби. Мажҳул феъли музореъ 14 суратда - 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.

6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

لا يُضْرَبُ  - урилмайди бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли нафий.

لا يُضْرَبَانِ  - урилмайди икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли нафий.

لا يُضْرَبُونَ  - урилмайди кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли нафий.

لا تُضْرَبُ  - урилмайди бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли нафий.

لا تُضْرَبانِ   - урилмайди икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли нафий.

لا يُضْرَبْنَ   - урилмайди кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли нафий.

 

6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

لا تُضْرَبُ  - урилмайсан бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли нафий.

لا تُضْرَبانِ  - урилмайсиз икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли нафий.

لا تُضْرَبُونَ  - урилмайсиз кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли нафий.

لا تُضْرَبِينَ  - урилмайсан бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли нафий.

لا تُضْرَبانِ  - урилмайсиз икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли нафий.

لا تُضْرَبْنَ  - урилмайсиз кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли нафий.

Мутакаллим 2 сийғада - муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):

لا اُضْرَبُ  - урилмайман мен бир эр ё аёл келаси замонда, муфрад, мутакаллим, мажҳул ф нафеъли

لا نُضْرَبُ  - урилмаймиз кўп эр ё аёллар келаси замонда, мутакаллим маъалғойр, мажҳул феъли нафеъли

 
◄◄◄Бошига қайтиш

Мундарижа

Давомига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ