Ислом Нури

 

Араб тилини ўрганамиз

 

И С М  ва  Ф Е Ъ Л   Т У Р Л А Р И

Исм ва феъллар ушбу етти турдан бирига мансуб бўлади: саҳиҳ, музоъаф, мисол, ажваф, ноқис, лафиф, мултавий.

v                     Саҳиҳ (соғ) аслий ҳарфларидан бирортаси иллат ҳарфи бўлмаган ва иккита ҳарфи бир хил бўлмаган исм ё феълдир. Масалан:  ضَرْبٌ   فَعْلٌ  вазнида,   ضَرَبَ   فَعَلَ  вазнида.

v                     Иллат ҳарфлари учта:  و ا  ي  (вов, алиф, ё).

v           Агар калиманинг ف  (фо)си ўрнида ҳамза бўлса маҳмузул фо (фоси ҳамзали) дейилади. Масалан:  اَبَرَ   فَعَلَ  вазнида.

v           Агар ҳамза  ع  (айн)нинг ўрнида бўлса маҳмузул айн (айни ҳамзали) дейилади. Масалан:  بَأَرَ   فَعَلَ  вазнида.

v           Агар ҳамза  ل  (лом)нинг ўрнида бўлса маҳмузул лом (ломи ҳамзали) дейилади. Масалан:  بَرَأَ   فَعَلَ  вазнида.

v                     Музоъаф (иккиланган) икки қисмдир: сулосий музоъаф ва рубоъий музоъафеъли

Сулосий музоъафларда  ع  (айн) ва  ل  (лом) ўрнида икки бир хил ҳарф бўлади. Масалан:  فَرَّ  - аслида  فَرَرَ   فَعَلَ  вазнида.

Рубоъий музоъафларда  ف  (фо) ва биринчи  ل  (лом)нинг ҳамда  ع  (айн) ва иккинчи  ل  (лом)нинг ўрнида икки бир хил ҳарф бўлади. Масалан:  صَرْصَرَ   فَعْلَلَ  вазнида.

v           Калиманинг  ف  (фо)си ўрнида иллат ҳарфи бўлса мисол (саҳиҳга ўхшаш) дейилади. Масалан:  وَعْدٌ  ва  وَعَدَ   فَعْلٌ  ва  فَعَلَ  вазнида.

v           Калиманинг  ع  (айн)и ўрнида иллат ҳарфи бўлса ажваф (ғовак) дейилади. Масалан:  قَوْلٌ  ва  قَوَلَ   فَعْلٌ  ва  فَعَلَ  вазнида.

v           Калиманинг  ل   (лом)и ўрнида иллат ҳарфи бўлса ноқис (қисқа) дейилади. Масалан:  رَمْيٌ  ва  رَمَيَ    فَعْلٌ  ва  فَعَلَ  вазнида.

v           Калиманинг  ع  (айн) ва  ل  (лом)и ўрнида иллат ҳарфи бўлса лафиф (ёпишган) дейилади. Масалан:  قَوْيٌ  ва  قَوِيَ    فَعْلٌ  ва  فَعِلَ  вазнида.

Калиманинг  ف  (фо) ва  ل  (лом)и ўрнида иллат ҳарфи бўлса мултавий (ўралган) дейилади. Масалан:  وَشْيٌ  ва  وَشَي  →  فَعْلٌ  ва  فَعَل  вазнида.

◄◄◄Бошига қайтиш

Мундарижа

Давомига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ