Ислом Нури

 

Араб тилини ўрганамиз

 

БОШЛАНҒИЧ САРФ ДАРСЛИГИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм 

К А Л И М А,   В А З Н

 

v                     Ўзидан бирор маъно англатган сўзга араб тилида калима дейилади. Араб калималари уч қисмдан иборат:

Исм:   رَجُلٌ  каби.      Феъл:   ضَرَبَ  каби.       Ҳарф:   مِنْ  ва  عَنْ  каби                                                                                 

v      Исм ўзи уч қисмдир:

Сулосий (уч ҳарфли):  زَيْدٌ каби.     Рубоъий (тўрт ҳарфли):  جَعْفَر  каби.      Хумосий (беш ҳарфли):   سَفَرجَل  каби.

v      Феъл икки қисмдир: Сулосий (уч ҳарфли):   ضَرَبَ  каби.   Рубоъий (тўрт ҳарфли):   دَحرَج  каби.

v                     Ҳарф икки қисм бўлиб, ҳарфи аслий (ўзак ҳарфи) ва ҳарфи зоида (қўшимча ҳарф)дан иборат. Араб тилида аслий ва зоида ҳарфлар орасини ажратиш учун махсус ўлчов - - вазн қабул қилинган. Араб калималарининг мезони  ف ع ل  (фо, айн, лом)дир.

v           Ҳарфи аслий деб вазнда  ف ع ل  нинг рўбарўсида бўлган ҳарфларга айтилади. Масалан:   ضَرَبَ  → فَعَلَ   вазнида бўлиб, барча ҳарфлари аслийдир. Ҳарфи зоида   ف ع ل  нинг рўбарўсида бўлмаган ҳарфлардир. Масалан:  اَكْرَمَ   اَفْعَلَ  вазнида бўлиб, бундаги  اَ  ҳарфи зоидадир.

v                     Ҳарфи аслий сулосийларда учта: ف ع  ل    (фо, айн, лом).

рубоъийларда тўртта: ف ع ل ل   (фо, айн ва иккита лом).

хумосийларда бешта: ف ع ل ل ل    (фо, айн ва учта лом).

v                     Сулосий икки қисмдир: сулосий мужаррад ва сулосий мазид.

Сулосий мужаррадда учта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилмаган бўлади. Масалан:  ضرب   فعل  вазнида.

Сулосий мазидда учта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилган бўлади. Масалан:  اَكْرَمَ  اَفْعَلَ  вазнида.

v                        Рубоъий ҳам икки қисмдир: рубоъий мужаррад ва рубоъий мазид.

Рубоъий мужаррадда тўртта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилмаган бўлади. Масалан:  دَحْرَجَ   فَعْلَلَ  вазнида.

v           Рубоъий мазидда тўртта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилган бўлади. Масалан:  تَدَحْرَجَ    تَفَعْلَلَ  вазнида.

v                     Хумосий ҳам икки қисмдир: хумосий мужаррад ва хумосий мазид.

Хумосий мужаррадда бешта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилмаган бўлади. Масалан:  جَحْمَرِشٌ   فَعْلَلِلٌ  вазнида.

Хумосий мазидда бешта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилган бўлади. Масалан:  خَنْدَرِيسٌ  →  فَعْلَلِيلٌ  вазнида.

 

  Мундарижа

Давомига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ