Ислом Нури

 

Жума насиҳатлари 

 

Сурияда кўрганларим

Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ал Арийфий

Ислом Нури таржимаси

 

 

(Давоми)

Қамоқхоналар ҳақида айтилган қиссалар жуда узун бўлиб, сиз унда маҳзунликни кўрасиз, анавиларнинг фожирлигига, диндан узоқ ва залолатда эканларига иқрор бўласиз. Улар нафақат ҳурмат-эҳтиромга лойиқ эмас балки бир лаҳза бўлсада мусулмонлар устидан ҳукм юритишга ҳақли эмасликларига гувоҳ бўласиз.

Менга узоқ кунлар давомида қўлларидан осиб қўйилиб анвои азобларга гирифтор қилинганлар ҳақида, бир метрга бир метрли хонага ўн, ўн бешталаб одамларни қамаганлари, улардан бири ўтириш у ёқда турсин фақат тиззасини букай деса бука олмаганлар ҳақида сўзлаб беришди.

Улар одамларга тавҳид илмини таълим берадиган бир йигитни ушлаб, оёқ-қўлларига кишан солиб, кўзларини боғлаб камерага ташлабдилар. У шу аҳволда емак, ичмак ва қазои ҳожатсиз биринчи кунни ўтказибди. Иккинчи кунни ҳам, учинчи кунни ҳам емак, ичмак ва қазоиҳожатсиз ўтказибди. Ҳолдан тойиб, ерга йиқилиб қолбди ва "сув!" "сув!" — деб бор овози билан қичқирибди. Шунда шотирлардан бири унинг олдига келиб, — сув истайсанми? — дебди. У: ҳа — дебди. У: оғзингни оч — дебди. Оғзини очган экан, анави бадбахт олатини чиқариб унинг оғзига пешобини тўкибди!!

Мен бу воқеаларни хабарларда эшитганим йўқ, ахборот каналларида ҳам кўрмадим, интернетда ҳам ўқимадим. Балки буларни менга шу ишларни бошидан кечирган ва ё кўрганлардан эшитдим. Эҳтимол, менга айтиб берганлар ўшаларнинг ўғлидир, синглисидир, хотинидир. Йиғи уларнинг сўзларини бўлиб юборади ҳатто улардан бирига: "Қиссангизни охиригача айтиб беринг" дегани ҳам тортинасан, одам.

Менга жинсий зўрлашлар, анвои бузуқликлар ҳақида сўзлаб бердилар. Қанча ёшланган кўзларни, эзилган қалбларни ва гапираётиб тутилиб қолган тилларни кўрдимки, у сўзлари билан ўзини ёки қизини назарда тутаётганини ичингизда билиб турасиз. Унинг кўнгли тўлиб, сўзларини тугата олмай тўхтаб қолади.

Улар кеч кириши билан фожирнинг шотирлари келиб зўрлаб қўйишларидан қўрқиб, қизларини хожатхоналарга киритиб қўйишар, туни билан ҳожатхонада яшириниб ётишар ёки каравотлар остида ухлашар экан. Фожир (Башшор) уларга  бутун салоҳиятни бериб деган: "Хоҳлаганингизни қилинг" ўғирликми, зўрлашми, қатл қилишми, нима қилсангиз қилинг, энг муҳими мен курсимдан ажралмай!

Менга ўғирланган қизлар ҳақида сўзлаб бердилар. Бадбахтлар қасддан ҳижобли қизларни нишонга олишарди. Бечора қиз ўғирланди, ҳолбуки у афифа, муъмина, бузуқликни билмайдиган содда қиз эди. Кўз очиб юмгунча у оч бўриларга ем бўлди. Қиз ўғирланди, ҳолбуки у Қуръон ва тавҳид билан тарбияланганди. Биров унинг бармоқ учига қарашига рози бўлмасди, агар қараса ғазабланарди, буни қарангки, у ўғирланди!

Айтишларича: қизнинг ота-онаси мажнун бўлиб қолади. Кошкийди, у қатл қилинганда! Унинг қаердалигини ҳам билмайдилар. Эй шайх, — Аллоҳга қасам — бир ёки икки кун ўтмайди ҳамки, қизни ахлат идишда яланғоч, нимталанган ҳолда топилади. Менга қасам ичиб ўз кўзлари билан кўрганларини айтиб бердилар. Анави фожирлар қизни узоқроқда ўлдириб, ташлаб юбормайдилар. Балки маънавий эзиш учун уни аҳли оиласи кўрсин, деб уйларига яқин жойга ташлаб кетишади.

Золимлар бир қишлоққа кирибдилар — мен бу қишлоқлар номини яхши биламан, бироқ уларнинг тинчлигини ўйлаб қишлоқлар номини тилга олмайман. Мен сўзлаб берган кишиларнинг тўғрисўзликларига ишонаман. Менга қишлоқлар, уйлар ва кишиларнинг номларини айтиб беришган лекин мен уларни зинҳор тилга олмайман. — қишлоқ аҳлига ўзларидан олдин қўрқув ва даҳшатни киргизибдилар. Йигитлар ор-номусларини ҳимоя қилиш учун чиқибдилар. Фожирлардан бири хоҳлаган уйга тап тортмай бостириб кирмоқчи бўлса, "Ҳой! Уйда аёллар бор" дейишса, йўлига тўғаноқ бўлганни қўлга оларкан.

Бир соат ичида қишлоқ аҳлидан 70 йигитни қўлга олиб машиналарга миндирибдилар. Баъзи йигитлар уйларидан чиқиб яширинишга мажбур бўлибдилар. Ифлослар, уйларга кириб қизларнинг номусларига тегибдилар. Ҳомиладор бир аёл қизини ҳимоя қилмоқчи бўлиб уларга қарши чиққан экан, унинг қорнига ўқ узибдилар. Ерга қулаб тушгач уни ўзлари билан олиб кетибдилар. Бу қиссани сўзлаб берувчи айтади: мен ўша аёлни икки кундан кейин уйининг олдида селлофан халтага сўйиб, бўлакларга бўлиб солинган ҳолда топдим.

Улардан бири менга шундай қисса қилди: Эй шайх, мени азоблашаётганди, аламдан «Ё Аллоҳ!» — дегандим. Улардан бири менга қараб: «Аллоҳ» деганинг нимаси? Биз уни ўлдириб, ташлаб юбордик, деди. Аллоҳ  кофирлар айтаётган сўзларидан беҳад олийдир!

Қасам Аллоҳгаки, улардан фақат Аллоҳга иймон келтирганлари учунгина ўч олмоқдалар. «Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар қудратли ва мақтовли Аллоҳга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар!» (Буруж: 8)

Уларнинг сўзларини тинглаб туриб, золимни баддуо қилиш ва Аллоҳ улар ўртаси жиҳод байроғини қоим қилишини сўраб, дуо қилишдан боша чора топа олмай қоласан, киши.

Менга ёши улуғ бир отахон ўз қиссасини шундай ҳикоя қилиб берди: — Унинг ой каби нурли, солиҳ ўғиллари бор экан. — "Кунларнинг бирида бир гуруҳ фожирлар биз билан жанг қилиш учун келиб қолдилар. Уларнинг олдига катта ўғлим чиқди. Улар уни қатл қилишди ва ўзлариб билан олиб кетишди. Ёши ўттизда эди, ортидан тўрт қиз ва икки ўғил қолди. Мен онасининг олдига кириб: "Эй онаси, Аллоҳ сизга чиройли сабр қилишни насиб қилсин!" — дедим. Шунда у: "Аллоҳу акбар! Ўғлимни шаҳидлик билан мукаррам қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!" — деди.

Бир неча кун ўтгандан кейин, 28 ёшли иккинчи ўғлим обрўларимизни ҳимоя қилиш учун чиққанди, уни ҳам қатл қилишди. Ортидан уч норасида етим қолди. Мен онасининг олдига кириб: "Эй онаси, Аллоҳ сизга чиройли сабр қилишни насиб қилсин!" — дедим. Шунда у: "Менга Ўз фазлу марҳаматини зиёда қилган, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!" — деди. 

Яна бир куни 26 ёшли учинчи ўғлим золимларга юзланди. Мана уч ой бўлибдики, унинг на тириклиги ва на ўлгани маълум. Шояд у ҳам акалари сингари шаҳид бўлиб кетган бўлса."

Мен у билан гаплашиб турганимда 2-3 ёшлардаги бир болакай келиб қолди. Мўйсафид: бу фалончи ўғлимнинг ўғли, деб уни менга таништирди. Болакайни қўлига олиб: ўғлим мана бу киши даданг ҳақида сўаряпти, деди. Бобо, дадам қаерда? — сўради, болакай. Бобо: мен сенга айтдим-ку, даданг жаннатга кетди, — деб. Бобо, нимага жаннатга бориб дадамни олиб келмайсиз? — деди, болакай. Болакайнинг беғубор талабидан бобонинг кўнгли беҳузур бўлиб, кўзларидан ёш оқа бошлади.

Улардан бири менга ўғли ҳақида қисса қилиб берди. Ўғли шаҳид бўлиб кетибди. "Кунларнинг бирида ўғлим душман билан юзлашиш учун чиқди, ярадор бўлиб қайтиб келди. Биз унинг жароҳатини даволамоқчи бўлиб турганимизда, золимлардан бир гуруҳи уйимизга бостириб кирди ва ўғлимни ура бошлашди. Улар тинмасдан, "Сизлар билан бирга бўлган оқ отлиқлар кимлар эди? Оқи от миниб олганлар кимлар эди? Тан ол, танийсанми уларни?" — деб такрорлашарди.  Эй шайх, Аллоҳга қасам, улар билан отлар ҳам оппоқ юзли кишилар ҳам бўлмаган. Бироқ, улар осмондан тушган фаришталар бўлиши мумкин." Ўғли шундан кейин шаҳид бўлиб кетибди.

Дорулфунунда таълим олувчи бир йигит солиҳ кишилардан бирини ҳимоя қилиб гапирган экан, алавий нусайрийларни ҳамкори бўлган бошқа бир студент у билан тортишиб, жанжаллашиб қолибди. Сўнгра у бориб биринчи студент ҳақида: у ваҳҳобий, намоз ўқийди, жомеъга боради, деб чақиб берибди... давлатга унинг мазкур "жиноятларини" етказиб берибди.

Ўша куниёқ бу йигитни ушлаб кетилиб қаттиқ азобга дучор қилинибди. Эртасига ўқиш бошланган пайтда уни дорулфунунга олиб келишиб, унинг дўстлари ва ҳамкурслари дарс олаётган катта бир залга олиб киришиб, кийимларидан мужаррад қилиниб, қип яланғоч ҳолда, ҳамманинг кўз ўнггида золимлардан биттаси уни зўрлабди, кейин уни қатл қилмай, тирик қолдириб чиқиб кетишибди. Энди, сиз унинг нафсий ҳолатини ва дўстлари олдида қандай бош кўратиб юришини ўзингиз тасаввур қилиб кўраверинг.

Номусларга тегиш, эрларининг олдида аёлларга тегажоғлик қилиш, одамларни яланғоч қилиб қўйиб сўроқ-савол қилиш ҳақидаги ривоятлар сон-саноқсиз бўлиб кетди.  Аллоҳ таоло деди:  «Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини азиз-мукаррам қилдик» (Исро: 70). «Дарҳақиқат Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик.»  (Тийн: 4) Лекин мана бу ифлос, чўчқа ва унинг ҳамтовоқлари мукаррамликни фақат ўзлари учун биладилар. Азизликни фақат ўзлари учун биладилар. Улар фақат ўзлари учун азизлик, шараф ва мартабани излайдилар.

Аллоҳни сўкиш ва Унинг тавҳидини камситишдан кўра каттароқ куфр борми? «Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга осмонлар ва Ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган зотга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар!» (Ал-Буруж: 8)

Улар кўчада юрган болалардан: Фалончи шайхни танийсанми — деб, Суриядаги жиҳодга ёрдам бераётган, у ердаги биродарларимизни ҳимоя қилаётган шайхлардан баъзиларининг исмларини айтиб, сўрашар экан. Агар бола "Ҳа, танийман" деса, ўрнида уни ушлаб ўзини ҳам аҳли-оиласини ҳам "Сенлар нима учун фалончига эргашасанлар", — деб қатл қилишар экан. «Дарҳақиқат Фиръавн (Миср) ерида туғёнга тушиб, унинг аҳолисини бўлак-бўлак қилди. У улардан бир тоифани (яъни Бани Исроил қавмини) хорлаб ўғилларини сўяр, аёлларини тирик қолдирар. Албатта у бузғунчи кимсалардан бўлди. Биз эса у ерда хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни (хор-бечораликдан чиқариб,) барчага пешво зотларга айлантиришни ва уларни (Фиръавн мулкининг) ворислари қилишни истаймиз.  Яна уларни ўша ерда барқарор қилиб, Фиръавн ва (унинг вазири) Ҳомонга ҳамда икковининг лашкарларига (Бани Исроил) томонидан ўзлари қўрқувчи бўлган нарсани (яъни мулку-давлатлари қўлларидан кетиб, ҳукму-салтанат Бани Исроил қавмининг қўлига ўтишини) кўрсатиб қўйишни (истаймиз) (Қасас: 4-6)

Аллоҳга қасамки, биз Аллоҳ таоло Исломга Сурияда бўлсин, бошқасида бўлсин, нусрат беришига аниқ ишонамиз. Қудратли зот ёрдам берганлар албатта ғолиб бўладилар. «Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир.» (Ҳаж: 40) «У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан — гарчи мушриклар хоҳламасалар-да — барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир.» (Тавба: 33, Фатҳ: 28, Саф: 9) «Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди.» (Тавба: 33, Саф: 8)

Албатта Аллоҳ динига нусрат беради. Китобига нусрат беради. Шунга қарамай биз ҳам уларга ёрдам бермоғимиз керак. Ўша ўлдирилган болани ўғлингиз билинг, ўша қизларни синглингиз, ўша онани ўз онангиз, мўйсафидни отангиз билинг!

Уларнинг хафаликларига хафа бўлиб, оғриқларини хис қилиб, бошларига тушган мусибат, балоларини ўз бошимизга тушган каби кўришимиз лозим! Аллоҳ таоло деди: «Муъминлар биродардирлар» (Ҳужурот: 10) Бу оятларни шунчаки ўқиб қўяверамизми? Бу оятларни воқелигимизга, бойликларимизга, жонимизга, жиҳодимизга тасири қани? Исломий биродарлик қани? Динни олий қилиш қани? Мусулмонларга ёрдам беришга шошилиш қани? Мусулмонни мусулмон устидаги ҳаққи қани?

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қиёмат кунида бандага: "Эй бандам, касал бўлдим, кўргани келмадинг!?" – дейди. Шунда банда: "Қандай сени кўргани келаман сен Раббил оламийн бўлсанг?!" –деб жавоб беради. Аллоҳ таоло: "Фалон бандам касал бўлганида бориб кўрмадинг! Агар бориб кўрганингда ўша ишингни менинг ҳузуримда топган бўлардинг!" – дейди.

Аллоҳ таоло бир бандани фалончи касал бўлганда бориб кўрмадинг, ёнида турмадинг деб итоб қилиб турса, ўша фалончи ўлдирилса, териси шилинса, номуси топталса, қизлари зўрланса, мол дунёси талон-тарож қилинса, динидан узоқлаштирилса бунга қараб турган бандаларнинг аҳволи қандай бўларкин?!

Мусулмонларнинг ҳокимлари қани? Уларнинг қуроллари қани? Учоқлари қани? Бирдамликлари қани? Уларнинг ғайратлари қани? Биродарлари ёнларида туриб беришлари қани? Насоролардан уларга ёрдам беришларини кутайликми? Ҳар куни Хавфсизлик Кенгаши ёки бошқалардан бирор қарор чиқармикин деб кутиб ўтирайликми? Исломга ёрдам бериш қани?

Раббимиз қиёмат кунида мусулмонларнинг ҳокимларидан тул қолган аёллар, етим қолган болалар, зўрланган бегуноҳ қизлар ҳақида сўраганида нима деб, жавоб бераркинлар?

Қуролларинг қаерда эди? Учоқларинг қаерда эди? Алоқаларинг қаерда эди? Қарорларинг қаерда эди? Нима учун ҳеч нарса қилмадинглар, — деб сўраганида Раббиларига қандай жавоб бераркинлар? Қиёматда Аллоҳ таоло ҳузурида нима дея оларкинлар?

Аллоҳ таоло сармоядорлардан: нима учун биродарларингизни қўлламадинглар? Шарафсиз душманларига қарши молинглар билан кучинглар билан биродарларингизни қўлламадингиз? – деб сўрайди.

Интилганга толе ёр, дейдилар. Аллоҳ ўзига нусрат берганларга нусрат беради.

Аллоҳга қасамки, биз Аллоҳ таолонинг нусратига аминмиз. Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳ уларга нусрат беришига аминман. 

Ҳозир, мана шу лаҳзаларда кўз олдимда Башшор ва унинг тўдаси ё ўлган, ё қочқин ё тутқин ҳолда намоён бўлмоқдалар. Аллоҳга қасамки шу онда кўз ўнгимга шулар намоён бўлаяпти. Аллоҳга қасам ичаманки – ин ша Аллоҳ – бу нарса рўёбга чиқади. Ибн Таймийя айтадиларки: Агар Аллоҳ таоло бир подшоҳни йиқитмоқчи бўлса аввал одамларнинг қалбидан унинг ҳайбатини кеткизади. Мана унинг (Башшорнинг) ҳайбати қолмади, уни "тўнғиз", "ифлос", "бузғунчи" каби лақаблар билан хатто Суриянинг ичида ҳам тилга олишмоқдалар.

Мен унинг қуролли кучлари сафидаги хар бир кишига хитоб қиламан: Унинг зулмига шерик бўлманг! Муқаддас қонни оқизманг! Осмонлару Ернинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳнинг ҳузурида бир мусулмон кишиниг қони ноҳақ тўкилишидан енгилроқдир.

Ўша ердаги барча кишиларни Озод Сурия Армияси сафига қўшилишга чақираман. Мана — Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки — генераллар, полковниклар ва бошқа юқори даражали зобитлар ҳам Аллоҳ йўлидаги жиҳодга қўшилмоқдалар.

Мен Суриядаги хар бир эркин кишини бу бузғунчи низомга қарши чиқишга, унга ёрдам бермасликка, ўша ердаги биродарларга ёрдам йўлида қўлидан келган нарсани қилишларига чақираман.

Номусларингизни ҳимоя қилинглар! Жонларингизни ҳимоя қилинглар! Молу дунёларингизни ҳимоя қилинглар! У бузғунчиларга тайёр ўлжа бўлиб қолманглар!

Агар у (Башшор) хиёнаткор форслардан, фожир шиалардан ёрдам сўраётган бўлса... Ҳизбул Лотдан ёрдам сўраётган бўлса, биз ўлмайдиган Барҳаёт, мулк ҳам ҳамд ҳам унинг бўлган Роббимиз азза ва жалладан ёрдам сўраймиз, У ҳар нарсага қодир.

Ушбу сўзларимни айтар эканман, Буюк Аллоҳга ўзим учун ва сизлар учун барча гуноҳларимизга истиғфорлар айтаман. Унга истиғфор айтингиз ва тавба қилингиз. Зотан, У гуноҳларни кечирувчи, раҳмли Зотдир.

 

Иккинчи хутба

Аллоҳга эҳсонлари учун ҳамду санолар, тавфиқу марҳаматлари учун шукроналар бўлсин. Мен бир ягона Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқлигига, Унинг шериги ва тенги йўқ эканига гувоҳлик бераман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканига ҳам гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло у зотга, аҳли ва асҳобига, то қиёматгача уларнинг йўлларига эргашган ва суннатларини тутган зотларга саловоту саломлар йўлласин.

◄◄◄ Бошига қайтиш

Давомига ўтиш ►►►

   Юқорига