Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

321 - дарс
Аллоҳ азза ва жалланинг жамолига боқиш

 

Аллоҳ таоло айтади: «У Кунда (мўминларнинг) юзлари яшнаб, Парвардигорларига боқиб турувчидир!» (Қиёмат: 22, 23).

Кофирлар ҳақида айтади: «Ҳеч шак-шубҳа йўққи, улар ўша (Қиёмат) Кунида Парвардигорларидан тўсилувчидирлар» (Мутоффифун: 15).

 

عَنْ صُهَيْبٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَهْلُ الْجَنَّةِ الْجَنَّةَ قَالَ يَقُولُ اللَّهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى تُرِيدُونَ شَيْئًا أَزِيدُكُمْ فَيَقُولُونَ أَلَمْ تُبَيِّضْ وُجُوهَنَا أَلَمْ تُدْخِلْنَا الْجَنَّةَ وَتُنَجِّنَا مِنْ النَّارِ قَالَ فَيَكْشِفُ الْحِجَابَ فَمَا أُعْطُوا شَيْئًا أَحَبَّ إِلَيْهِمْ مِنْ النَّظَرِ إِلَى رَبِّهِمْ عَزَّ وَجَلَّ (رواه مسلم).  وَزَادَ في روايةٍ: ثُمَّ تَلا هَذِهِ الآيَةَ { لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا الْحُسْنَى وَزِيَادَةٌ }

Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жаннат аҳли жаннатга киргач, Аллоҳ таборака ва таоло: «(Берган неъматларимга) яна бирон нарсани зиёда қилишимни истайсизларми?», дейди. Улар: «Бизнинг юзларимизни ёруғ қилмадингми, бизларни жаннатга киритмадингми, дўзахдан нажот бермадингми, ахир?! (Бундан ортиқ яна қандай неъмат бўлиши мумкин?!)», дейишади. Шунда У пардани туширади, уларга Парвардигорларига боқишдан кўра суюмлироқ бирон нарса берилмаган бўлади» (Имом Муслим ривояти).

Бир ривоятда: «Сўнгра: «Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда неъматлар бордир» (Юнус: 26) оятини ўқидилар».

 

عَنْ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كُنَّا عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَنَظَرَ إِلَى الْقَمَرِ لَيْلَةً -يَعْنِي الْبَدْرَ - فَقَالَ إِنَّكُمْ سَتَرَوْنَ رَبَّكُمْ كَمَا تَرَوْنَ هَذَا الْقَمَرَ» (متفق عليه).

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эдик, у зот тўлин ойга боқиб туриб айтдилар: «Сизлар Парвардигорингизни худди шу ойни кўриб турганингиздек кўрасизлар» (Муттафақун алайҳ).

 

Шарҳ:

Аллоҳ таоло жаннат аҳлига тайёрлаб қўйган ҳурмат-эҳтиромларнинг энг улуғи – У зотнинг жамолига боқиш неъмати бўлиб, бу аҳли жаннат топадиган энг катта лаззатдир.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Қиёмат куни мўминлар Аллоҳ таолонинг Юзини кўришлари ҳақ экани;

2- Бу – жаннат аҳли топадиган энг катта неъматдир;

3- Кофирлар Аллоҳ таолонинг Юзини кўришдан маҳрум этиладилар.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ