Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

314 - дарс
Дўзах ва унинг катталиги ҳақида

 

Аллоҳ таоло айтади: «У Кунда Биз жаҳаннамга «тўлиб битдингми?» дермиз, у эса «Яна қўшимча борми?» дер» (Қоф: 30).

 

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يُؤْتَى بِجَهَنَّمَ يَوْمَئِذٍ لَهَا سَبْعُونَ أَلْفَ زِمَامٍ مَعَ كُلِّ زِمَامٍ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ يَجُرُّونَهَا» (رواه مسلم)

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «У кунда (яъни, қиёмат кунида) жаҳаннам олиб келинади ва унинг етмиш минг тизгини бўлади. Ҳар бир тизгиндан етмиш минг фаришта тортиб келади» (Имом Муслим ривояти).

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ كُنَّا مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذْ سَمِعَ وَجْبَةً فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «تَدْرُونَ مَا هَذَا» قَالَ قُلْنَا اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ قَالَ «هَذَا حَجَرٌ رُمِيَ بِهِ فِي النَّارِ مُنْذُ سَبْعِينَ خَرِيفًا فَهُوَ يَهْوِي فِي النَّارِ الآنَ حَتَّى انْتَهَى إِلَى قَعْرِهَا» (رواه مسلم)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида эдик, тўсатдан гумбурлаган товуш эшитилди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биласизларми, бу нима?», дедилар. Биз: «Аллоҳ ва Расули билувчироқ», дедик. «Бу етмиш йил олдин дўзахга отилган тош эди. У ҳозиргача дўзахга тушиб борарди, энди тубига етди», дедилар (Имом Муслим ривояти).

 

Шарҳ:

Дўзахни Аллоҳ таоло кофирларга қароргоҳ қилиб яратган. У жуда ҳам катта, ғоят чуқур бўлиб, унинг етмиш минг тизгини бўлади. Қиёмат куни ҳар бир тизгиндан етмиш минг фаришта тортиб олиб келади.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Дўзахнинг катта ва кенглиги:

2- Унинг ғоят чуқур экани;

3- Дўзах аҳлига азобнинг қаттиқлиги.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ