Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

303 - дарс
Умранинг фазли

 

Аллоҳ таоло айтади: «Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун комил суратда адо қилинг!» (Бақара: 196).

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْعُمْرَةُ إِلَى الْعُمْرَةِ كَفَّارَةٌ لِمَا بَيْنَهُمَا وَالْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلاَّ الْجَنَّةُ» (رواه البخاري)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Умра кейинги умрагача ўртадаги гуноҳларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқдир» (Имом Бухорий ривояти).

 

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «تَابِعُوا بَيْنَ الْحَجِّ وَالْعُمْرَةِ فَإِنَّهُمَا يَنْفِيَانِ الْفَقْرَ وَالذُّنُوبَ كَمَا يَنْفِي الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ وَالذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ وَلَيْسَ لِلْحَجَّةِ الْمَبْرُورَةِ ثَوَابٌ إِلاَّ الْجَنَّةُ» (أخرجه الترمذي).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умра ва ҳажни бирин-кетин қилиб турингиз! Чунки ҳаж билан умра фақирлик ва гуноҳларни худди босқон темир, олтин ва кумуш устидаги кирларни кетказганидек йўқотиб ташлайди. Мабрур ҳажнинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқдир» (Имом Термизий ривояти).

 

Шарҳ:

Умра қилиш ва уни кетма-кет қилиб туриш улуғ ибодатлардан бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг гуноҳларга каффорат ва хатоларнинг мағфират қилинишига сабаб бўлишини айтганлар, ҳаж билан умрани кетма-кет қилишда гарчи пул-мол сарф бўлса-да, аслида у фақирликнинг кетиши ва бойлик келишига сабабдир, деганлар.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1-     Умранинг фазли, унинг гуноҳларнинг мағфират қилинишига сабаб бўлиши;

2-     Ҳаж билан умрани кетма-кет қилишнинг яхшилиги;

3-     Бундай қилиш камбағалликнинг кетишига сабаб экани.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ