Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
274 - дарс Турмуш қуришга тарғиб
Аллоҳ таоло айтади: «Сизлар учун никоҳи ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар» (Нисо: 3).
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ لَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ مَنْ اسْتَطَاعَ مِنْكُمْ الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَعَلَيْهِ بِالصَّوْمِ فَإِنَّهُ لَهُ وِجَاءٌ» (متفق عليه).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эй ёшлaр, сизлардан қай бирингизнинг уйлaнишгa қурби етсa, уйлaнсин, чунки уйланиш кўзни тияди вa aврaтлaрни (ҳаромдан) сaқлaйди. Aгaр қурби етмaсa, рўзa тутсин, чунки рўза у учун қалқондир» (Муттафақун алайҳ).
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الدُّنْيَا مَتَاعٌ وَخَيْرُ مَتَاعِ الدُّنْيَا الْمَرْأَةُ الصَّالِحَةُ» (رواه مسلم)
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дунё мато-нeъмaтдир вa дунё матоларининг энг яxшиси сoлиҳa aёлдир» (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ:
Аллоҳ таоло инсонларни турмуш қуриб, жуфт-жуфт бўлиб яшашга табиатлантирган, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам суннатлари бўлиб, у зот турмуш қуришга буюрганлар, унга тарғиб қилганлар. Чунки бунда гуноҳдан сақланиш, нафс поклиги ва мусулмон наслининг кўпайиши ҳосил бўлади.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам турмуш қуришга тарғиб қилганлар;
2- Дунё неъматлари ичида энг яхшиси солиҳа аёлдир.