Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

268 - дарс
Фарзандлар ўлимига сабр қилишнинг фазли

 

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنَ النَّاسِ مُسْلِمٌ يَمُوتُ لَهُ ثَلاثَةٌ مِنْ الْوَلَدِ لَمْ يَبْلُغُوا الْحِنْثَ إِلاَّ أَدْخَلَهُ اللَّهُ الْجَنَّةَ بِفَضْلِ رَحْمَتِهِ إِيَّاهُمْ» (رواه البخاري).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қай бир мусулмон кишининг балоғатга етмаган учта фарзанди вафот этса, уларга бўлган меҳр-шафқати туфайли Аллоҳ таоло уни албатта жаннатга киргизади» (Имом Бухорий ривояти).

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا يَمُوتُ لأَحَدٍ مِنْ الْمُسْلِمِينَ ثَلاثَةٌ مِنْ الْوَلَدِ فَتَمَسَّهُ النَّارُ إِلاَّ تَحِلَّةَ الْقَسَمِ» (أخرجه الترمذي).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қай бир мусулмоннинг учта фарзанди вафот этса, унга дўзах ўти тегмайди, фақатгина қасамни оқлаш учунгина (бироз тегиб ўтади)» (Имом Термизий ривояти).

Ҳадис шориҳлари айтишларича, «қасамни оқлаш»дан мурод – Аллоҳ  таолонинг: «Сизлардан ҳар бирингиз унга тушувчидирсиз. (Бу) Парвардигорингиз (амрига биноан) вожиб бўлган ҳукмдир. Сўнг тақводор бўлган зотларни (ундан) қутқарурмиз ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида (жаҳаннамда) қолдирурмиз.» (Марям: 71) оятига ишорадир.

 

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَيُّمَا امْرَأَةٍ مَاتَ لَهَا ثَلاثَةٌ مِنْ الْوَلَدِ كَانُوا حِجَابًا مِنْ النَّارِ» قَالَتْ امْرَأَةٌ وَاثْنَانِ؟ قَالَ: «وَاثْنَانِ» (رواه البخاري).

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қай бир аёлнинг учта фарзанди вафот этса, улар дўзахдан парда бўладилар». Бир аёл: «Иккита бўлса-чи?», деди. «Иккита бўлса ҳам», дедилар (Имом Бухорий ривояти).

 

Шарҳ:

Фарзандлар қалбларнинг меваси ва дунё ҳаётининг зийнатидир. Улардан айрилиш ота-она учун катта мусибат. Катта мусибатга сабр қилишнинг савоби ҳам улуғ. Аллоҳ таоло Ўзининг раҳмати ва фазли билан бунга катта ажру-савоблар ваъда қилган.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1-     Фарзандлардан жудо бўлишга сабр қилишнинг савоби улуғ;

2-     Фарзандлардан айрилишга сабр қилиш жаннатга киришга сабаб бўлади;

3-     Аллоҳ таолонинг раҳмати улуғ, фазлу марҳамати кенг.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ