Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

217 - дарс
Эркакларнинг аёлларга ўхшашга, аёлларнинг эркакларга ўхшашга уринишининг ҳаромлиги ҳақида

 

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمُتَشَبِّهِينَ مِنْ الرِّجَالِ بِالنِّسَاءِ وَالْمُتَشَبِّهَاتِ مِنْ النِّسَاءِ بِالرِّجَالِ  (رواه البخاري)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларга ўхшашга уринадиган эркакларни ва эркакларга ўхшашга уринадиган аёлларни лаънатладилар» (Имом Бухорий ривояти).

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلَ يَلْبَسُ لِبْسَةَ الْمَرْأَةِ وَالْمَرْأَةَ تَلْبَسُ لِبْسَةَ الرَّجُلِ  (رواه أبو داود)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллар кийимини киядиган эркакни ва эркаклар кийимини киядиган аёлни лаънатладилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلَةَ مِنْ النِّسَاءِ (رواه أبو داود)

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эркакшода аёлларни лаънатладилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

 

Шарҳ:

Аллоҳ таоло эркак ва аёлнинг ҳар бирини муайян фитрат-табиат билан яратган, ҳар иккисига ўзларига муносиб келувчи ишларни хослаб берган ва уларни адо этиш учун керак бўладиган қобилиятлар билан таъминлаган. Ҳамма нарсани Билувчи ва ҳамма нарсадан Хабардор Зот ўрнатиб қўйган бу табиатдан чиқиш ер юзида фасод ва бузуқликлар ёйилишига сабаб бўлади. Ҳозирда кўп жамиятлар айни шу муаммодан шикоят қилишмоқда. Бир жинс вакилининг кийиниш, ташқи кўриниш ва иш-амалда иккинчи жинс вакилига ўхшашга уриниши фитратга зид ва уни бузувчидир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундай қилувчи кимсани лаънатлаганлар.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1-               Эркаклар аёлларга, аёллар эса эркакларга қай йўсинда бўлмасин, ўхшашга ҳаракат қилиши мумкин эмас;

2-               Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай қилувчи кимсага лаънат ўқиганлар;

3-               Бундай қилиш гуноҳи кабиралардан.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ