Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
199 - дарс Зулмнинг оқибати ҳақида
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الظُّلْمُ ظُلُمَاتٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ (متفق عليه).
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Зулм қиёмат кунидаги кўп зулматлардир» (Муттафақун алайҳ).
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ ظَلَمَ قِيدَ شِبْرٍ مِنْ الأَرْضِ طُوِّقَهُ مِنْ سَبْعِ أَرَضِينَ» (متفق عليه).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким бир қарич ерга зулм (билан эгалик) қилса, (қиёмат куни) ўша бир қарич ерга (тагидаги) етти қават ерни (қўшиб) унинг бўйнига осиб қўйилади» (Муттафақун алайҳ).
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ كَانَتْ لَهُ مَظْلَمَةٌ لأَخِيهِ مِنْ عِرْضِهِ أَوْ شَيْءٍ فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهُ الْيَوْمَ قَبْلَ أَنْ لا يَكُونَ دِينَارٌ وَلا دِرْهَمٌ إِنْ كَانَ لَهُ عَمَلٌ صَالِحٌ أُخِذَ مِنْهُ بِقَدْرِ مَظْلَمَتِهِ وَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ صَاحِبِهِ فَحُمِلَ عَلَيْهِ» (رواه البخاري).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимнинг зиммасида биродарининг ор-номусига нисбатан қилган зулм ё (моли ё жонига қилган зулм каби бошқа) бирон нарса бўлса, шу бугун, динор ва дирҳам (пул) бўлмайдиган кун келишидан олдин ундан қутулиб олсин. (У кунда) агар унинг солиҳ амали бўлса, зулми миқдорича ундан олинади, агар савоблари бўлмаса, биродарининг гуноҳларидан олиниб, унга юкланади», дедилар (Имом Бухорий ривояти).
عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللَّهَ لَيُمْلِي لِلظَّالِمِ حَتَّى إِذَا أَخَذَهُ لَمْ يُفْلِتْهُ» قَالَ ثُمَّ قَرَأَ { وَكَذَلِكَ أَخْذُ رَبِّكَ إِذَا أَخَذَ الْقُرَى وَهِيَ ظَالِمَةٌ إِنَّ أَخْذَهُ أَلِيمٌ شَدِيدٌ } (متفق عليه).
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло золимни маълум вақт қўйиб қўяди. Токи (бир куни) уни (азоб билан) ушлаганида, қўйиб юбормайди (саломат қўймайди)», дедилар, сўнг қуйидаги оятни ўқидилар: «Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши-азоби аламли ва қаттиқдир» (Ҳуд: 102) (Муттафақун алайҳ).
Шарҳ:
Зулмнинг хатари улкан, оқибати ёмондир. У охиратда ўз эгаси учун зулматларга айланади, Аллоҳнинг қаттиқ азобига гирифтор қилади.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Золимнинг дунё-ю охиратдаги уқубати қаттиқдир;
2- У қиёмат куни ўз эгаси учун зулматларга айланади;
3- Аллоҳ таоло золимни зулмида авжига чиқиши учун қўйиб беради, бир кун келиб ушлаганда жуда қаттиқ азоб билан ушлайди.