Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

195 - дарс
Лаънатлашдан огоҳлантириш

 

عَنْ ثَابِتِ بْنِ الضَّحَّاكِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَعْنُ الْمُؤْمِنِ كَقَتْلِهِ»  (متفق عليه).

Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мўминни лаънатлаш уни қатл қилиш билан баробар» (Муттафақун алайҳ).

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا يَنْبَغِي لِصِدِّيقٍ أَنْ يَكُونَ لَعَّانًا» (أخرجه مسلم).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сиддиқ (ростгўй одам) учун кўп лаънат айтувчи бўлиш муносиб эмас» (Имом Муслим ривояти).

 

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لا يَكُونُ اللَّعَّانُونَ شُفَعَاءَ وَلا شُهَدَاءَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ» (أخرجه مسلم).

Абуд-Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кўп лаънат айтувчилар қиёмат куни шафоатчи ҳам, гувоҳ ҳам бўлмайдилар» (Имом Муслим ривояти).

 

عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَيْسَ الْمُؤْمِنُ بِالطَّعَّانِ وَلاَ اللَّعَّانِ وَلاَ الْفَاحِشِ وَلاَ الْبَذِيِّ»  (رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мўмин обрўларга  кўп путур етказувчи, кўп лаънат айтувчи, фаҳш сўзлар айтувчи ва сўкағон киши эмасдир» (Имом Термизий ривояти).

 

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ الْعَبْدَ إِذَا لَعَنَ شَيْئًا صَعِدَتْ اللَّعْنَةُ إِلَى السَّمَاءِ فَتُغْلَقُ أَبْوَابُ السَّمَاءِ دُونَهَا ثُمَّ تَهْبِطُ إِلَى الأَرْضِ فَتُغْلَقُ أَبْوَابُهَا دُونَهَا ثُمَّ تَأْخُذُ يَمِينًا وَشِمَالاً فَإِذَا لَمْ تَجِدْ مَسَاغًا رَجَعَتْ إِلَى الَّذِي لُعِنَ فَإِنْ كَانَ لِذَلِكَ أَهْلاً وَإِلاَّ رَجَعَتْ إِلَى قَائِلِهَا»  (رواه أبو داود)

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Агар банда бирор нарсани лаънатлайдиган бўлса, лаънат осмонга кўтарилади. Бироқ лаънат учун осмон эшиклари ёпилади. Кейин у ерга қайтиб тушади. Унинг қаршисида ернинг эшиклари хам ёпилади. Шундан сўнг у гоҳ ўнг, гоҳ чап томонга бурилиб (йўл қидира бошлайди). Агар бирор йўл топа олмаса, лаънатланган нарсага қараб юради. Агар у нарса лаънатга лойиқ бўлса, (ўшанга урилади). Бўлмаса лаънат айтувчининг ўзига қайтиб тушади» (Абу Довуд ривояти).

Шарҳ:

Лаънат – Аллоҳнинг раҳматидан қувилиш ва узоқлаштирилиш демакдир. Бировга лаънат айтиш хатарли иш. Чунки, лаънатланган киши агар ўша лаънатга лойиқ бўлмаса, лаънат уни айтувчи кишининг ўзига қайтиб тушади. Кўпчилик лаънат айтиш хусусида жуда бепарво бўлишади. Ваҳоланки, ундан огоҳлантириш, қаттиқ қайтариш ва бу ишда бепарво бўлмаслик лозим.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1-     Мусулмонларга лаънат айтиш жуда хатарли ишлардан;

2-     Ноҳақ айтилган лаънат уни айтган кишининг ўзига қайтади;

3-     Лаънатлаш сиддиқ ва солиҳ кишилар сифатларидан эмас.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ