Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
188 - дарс Табассум қилиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу хусусдаги одатлари ҳақида
عَنْ جَرِيرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ مَا حَجَبَنِي النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُنْذُ أَسْلَمْتُ وَلا رَآنِي إِلاَّ تَبَسَّمَ فِي وَجْهِي (رواه البخاري).
Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: «Исломни қабул қилганимдан бери Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени (ҳузурларига киришимдан) ман қилмадилар ва қачон мени кўрсалар, юзимга таббасум билан боқар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْحَارِثِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ مَا رَأَيْتُ أَحَدًا أَكْثَرَ تَبَسُّمًا مِنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ (رواه الترمذي).
Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўра сертабассум бирон кишини кўрмадим» (Имом Термизий ривояти).
عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لا يَقُومُ مِنْ مُصَلاهُ الَّذِي يُصَلِّي فِيهِ الصُّبْحَ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ فَإِذَا طَلَعَتْ قَامَ وَكَانُوا يَتَحَدَّثُونَ فَيَأْخُذُونَ فِي أَمْرِ الْجَاهِلِيَّةِ فَيَضْحَكُونَ وَيَتَبَسَّمُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ (أخرجه مسلم).
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам то кун чиққунича бомдод намозини ўқиган жойларидан турмас эдилар. Кун чиққанидан сўнг турардилар, (саҳобалар) гаплашиб туришар, жоҳилиятдаги ишлар ҳақида гапириб кулишар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам табассум қилардилар» (Имом Муслим ривояти).
عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «تَبَسُّمُكَ فِي وَجْهِ أَخِيكَ لَكَ صَدَقَةٌ وَأَمْرُكَ بِالْمَعْرُوفِ وَنَهْيُكَ عَنْ الْمُنْكَرِ صَدَقَةٌ وَإِرْشَادُكَ الرَّجُلَ فِي أَرْضِ الضَّلالِ لَكَ صَدَقَةٌ وَبَصَرُكَ لِلرَّجُلِ الرَّدِيءِ الْبَصَرِ لَكَ صَدَقَةٌ وَإِمَاطَتُكَ الْحَجَرَ وَالشَّوْكَةَ وَالْعَظْمَ عَنْ الطَّرِيقِ لَكَ صَدَقَةٌ وَإِفْرَاغُكَ مِنْ دَلْوِكَ فِي دَلْوِ أَخِيكَ لَكَ صَدَقَةٌ» (رواه الترمذي وقال حسن غريب،وحسنه الألباني).
Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Биродаринг юзига табассум билан боқишинг садақа, амри маъруф ва наҳий мункар қилишинг садақа, адашиб қолган кишини йўлга солиб қўйишинг сен учун садақа, кўзи яхши кўрмайдиган одамга кўз бўлишинг сен учун садақа, йўлдан ахлат, тикан ва суякни олиб ташлашинг сен учун садақа, челагингдан биродаринг челагига сув қуйиб беришинг сен учун садақа» (Бухорий «Ал-адабул-муфрад»да, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 572).
Шарҳ:
Биродарингиз юзига табассум билан боқишингиз унинг қалбига етиб боришнинг ва унда сизга нисбатан бўлиши мумкин гина-адоватни кетказишнинг энг яқин йўлидир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон кишини мусулмон биродарига очиқ юзли ва табассумли бўлишга йўллаганлар ва унинг табассумини садақа деб атаганлар. У зот ўзлари асҳобларига табассум билан боқардилар.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Мусулмон кишининг юзига табассум билан боқиш суннат;
2- Биродарингиз юзига табассум қилишингиз сиз учун садақа;
3- Кўп табассум қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одати шарифаларидан эди.