Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
174 - дарс Аллоҳга тоат қилиш кўнгилнинг ёзилишига ва кайфиятнинг яхшиланишига сабабдир
Аллоҳ таоло айтади:
«أَلاَ بِذِكْرِ اللّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ»
«Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур» (Раъд: 28).
«وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا»
«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур» (Тоҳа: 124).
«مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً»
«Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз» (Наҳл: 97).
«وَمَن يُؤْمِن بِاللَّهِ يَهْدِ قَلْبَهُ»
«Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини (тўғри йўлга) ҳидоят қилур» (Тағобун: 11).
عَنْ صُهَيْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «عَجَبًا لأَمْرِ الْمُؤْمِنِ إِنَّ أَمْرَهُ كُلَّهُ خَيْرٌ وَلَيْسَ ذَاكَ لأَحَدٍ إِلاَّ لِلْمُؤْمِنِ، إِنْ أَصَابَتْهُ سَرَّاءُ شَكَرَ فَكَانَ خَيْرًا لَهُ وَإِنْ أَصَابَتْهُ ضَرَّاءُ صَبَرَ فَكَانَ خَيْرًا لَهُ (رواه مسلم)
Имом Муслим Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мўминнинг иши қизиқ, унинг барча ишлари яхшиликдир, бу ҳол мўминдан бошқасига насиб бўлмайди. Агар унга хурсандчилик етса шукр қилади, бу нарса унга яхшилик бўлади. Агар мусибат етса сабр қилади, бу ҳам унга яхшили бўлади.»
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّه صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَعْقِدُ الشَّيْطَانُ عَلَى قَافِيَةِ رَأْسِ أَحَدِكُمْ إِذَا هُوَ نَامَ ثَلاثَ عُقَدٍ يَضْرِبُ كُلَّ عُقْدَةٍ عَلَيْكَ لَيْلٌ طَوِيلٌ فَارْقُدْ فَإِنْ اسْتَيْقَظَ فَذَكَرَ اللَّهَ انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ فَإِنْ تَوَضَّأَ انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ فَإِنْ صَلَّى انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ فَأَصْبَحَ نَشِيطًا طَيِّبَ النَّفْسِ وَإِلاَّ أَصْبَحَ خَبِيثَ النَّفْسِ كَسْلانَ» (أخرجه البخاري)
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан бирингиз ухлаган пайтида шайтон унинг бошининг орқасига учта тугун тугиб қўяди, ҳар бир тугунга: «Ҳали тун узоқ, ухлайвер» деб дам солиб қўяди. Агар уйғонса ва Аллоҳни зикр қилса, битта тугун ечилади. Таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Намоз ўқиса, яна бир тугун ечилади ва у одам тетик, хушҳол бўлиб тонг оттиради. Аксинча бўлса, ялқов ва дили хира бўлиб тонг оттиради», дедилар.
Шарҳ:
Ҳар бир инсон кўнглини ёзадиган ва ҳаётида саодатли лаҳзалар бахш этадиган нарсаларга ҳаракат қилади. Аллоҳ таолога бўлган тоат-ибодат, Унга иймон келтириш, қадарига рози бўлиш, Ундан паноҳ исташ дилни ёзадиган ва кўнгилни хуш этадиган сабабларнинг энг каттасидир. Бундай комил саодатга фақат Аллоҳга ишонадиган кишигина эришади.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Аллоҳга тоат-ибодат қилиш кўнгил очар сабабларнинг энг катталаридандир.
2- Шайтон юрак сиқилиши ва кўнгил хиралигининг энг катта сабабчисидир.