Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

172 - дарс
Машҳурлик ва амалдорликдан узоқ бўлишнинг фазли

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تَعِسَ عَبْدُ الدِّينَارِ وَعَبْدُ الدِّرْهَمِ وَعَبْدُ الْخَمِيصَةِ إِنْ أُعْطِيَ رَضِيَ وَإِنْ لَمْ يُعْطَ سَخِطَ تَعِسَ وَانْتَكَسَ وَإِذَا شِيكَ فَلا انْتَقَشَ طُوبَى لِعَبْدٍ آخِذٍ بِعِنَانِ فَرَسِهِ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَشْعَثَ رَأْسُهُ مُغْبَرَّةٍ قَدَمَاهُ إِنْ كَانَ فِي الْحِرَاسَةِ كَانَ فِي الْحِرَاسَةِ وَإِنْ كَانَ فِي السَّاقَةِ كَانَ فِي السَّاقَةِ إِنْ اسْتَأْذَنَ لَمْ يُؤْذَنْ لَهُ وَإِنْ شَفَعَ لَمْ يُشَفَّعْ» (أخرجه البخاري)

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Динорнинг қули, дирҳамнинг қули, латта-путтанинг қули бахтсиз бўлсинки, берилса рози бўлади, берилмаса ғазабланади! Бахтсиз бўлсин ва тузалмасин, тикон кирса чиқмасин! Аллоҳ йўлида отининг тизгинидан тутган, сочи тўзғиган, оёқларига чанг ўтирган, қўриқчиликка қўйилса қўриқчиликда бўладиган, оддий аскарлар сафига қўйилса оддий аскарлар сафида бўладиган, ( катталар олдига киришга) изн сўраса изн берилмайдиган, бировнинг ёнини олса, шафоати қабул қилинмайдиган бандага жаннат бўлсин!»

 

عن عَامِر بْنِ سَعْدٍ قَالَ كَانَ سَعْدُ بْنُ أَبِي وَقَّاصٍ فِي إِبِلِهِ فَجَاءَهُ ابْنُهُ عُمَرُ فَلَمَّا رَآهُ سَعْدٌ قَالَ أَعُوذُ بِاللَّهِ مِنْ شَرِّ هَذَا الرَّاكِبِ فَنَزَلَ فَقَالَ لَهُ أَنَزَلْتَ فِي إِبِلِكَ وَغَنَمِكَ وَتَرَكْتَ النَّاسَ يَتَنَازَعُونَ الْمُلْكَ بَيْنَهُمْ فَضَرَبَ سَعْدٌ فِي صَدْرِهِ فَقَالَ اسْكُتْ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: « إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْعَبْدَ التَّقِيَّ الْغَنِيَّ الْخَفِيَّ« (أخرجه مسلم).

Имом Муслим Омир ибн Саъддан ривоят қилади: Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу туялари ичида юрган эди, ўғли Умар келиб қолди. Саъд уни кўрган пайт: «Бу отлиқнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман» деди. Ўғли тушиб келиб, унга: «Сиз одамларни бир-бирлари билан мулк (ҳокимият) талашган ҳолда ташлаб, ўзингиз туя ва қўйларингиз орасида юрибсизми?!» деди. Саъд унинг кўкрагига шапатилади ва: «Жим бўл, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Албатта Аллоҳ тақводор, бировлардан беҳожат ва кўзга ташланмайдиган бандани яхши кўради» деганларини эшитганман», деди.

Шарҳ:

Шон-шуҳрат ва раҳбарликни яхши кўриш амалнинг Аллоҳга холис бўлишидан тўсадиган ишлар жумласидан. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амални имкон қадар махфий қилишга, шон-шуҳрат кетидан қувмасликка буюрганлар. Зеро, бу билан кишининг дини саломат қолиб, ўзи фитналардан узоқ бўлади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавозеъли бўлишга ва шуҳратпарастликдан узоқлашишга тарғиб қилганлар.

2- Амални кўздан яшириб қилиш ва одамлардан беҳожат бўлиш яхши.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ