Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
156 - дарс Аллоҳдан қўрқишнинг фазилати
Аллоҳ таоло Ар-раҳмон сурасининг 46-оятида айтади:
«Парвардигори (ҳузурида қиёмат куни) туришидан қўрққан (ва Унинг буруқларига бўйсиниб, қайтариқларидан тийилган) киши учун икки жаннат бордир.»
Ван-нозиот сураси 40,41-оятларида айтади:
«Энди ким Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва У зотга ҳисоб-китоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса, у ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур.»
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمْ اللَّهُ فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لا ظِلَّ إِلا ظِلُّهُ الإِمَامُ العَادِلُ وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ رَبِّهِ، وَرَجُلٌ قَلبُهُ مُعَلَّقٌ فِي المَسَاجِدِ، وَرَجُلانِ تَحَابَّا فِي اللَّهِ اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ، وَرَجُلٌ طَلَبَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ فَقَالَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ، وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ أَخْفَى حَتَّى لا تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَمِينُهُ، وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللَّهَ خَالِيًا فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ» (متفق عليه).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Етти тоифа одам борки, Аллоҳ Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда уларни Ўз соясида соялантиради: адолатли имом-раҳбар; парвардигорининг ибодатида улғайган йигит; қалби масжидларга боғланган киши; Аллоҳ йўлида дўстлашган, Унинг йўлида бирлашиб, Унинг йўлида ажрашувчи икки киши; мансабли ва соҳибжамол аёл ўзига чорлаганда: «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши; махфий ҳолда садақа берган, ҳатто ўнг қўли берганини чап қўли билмаган киши; Аллоҳни холиликда зикр қилиб, кўзёши тўккан киши»,.
عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُما قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقولُ: «عَيْنَانِ لا تَمَسُّهُمَا النَّارُ، عَيْنٌ بَكَتْ مِنْ خَشْيَةِ اللَّهِ وَعَيْنٌ بَاتَتْ تَحْرُسُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ» (رواه الترمذي).
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Иккита (одамнинг) кўзига – Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўзга ва тун бўйи Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб чиққан кўзга дўзах ўти тегмайди».
Шарҳ:
Аллоҳдан қўрқиш фақат иймони содиқ мўмин кишидан содир бўладиган қалб ибодатидир. Шунинг учун ҳам динимизда унинг манзилати шу қадар олий ва даражаси юқори. Соҳибини тоат-ибодатларга ундайдиган ва гуноҳ-маъсиятлардан тўсадиган қўрқиш ҳақиқий мақтовга сазовор қўрқишдир.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Аллоҳдан қўрқиш фазилатли сифат бўлиб, эгасини жаннатга етказади.
2- Аллоҳдан қўрқиш гуноҳ-маъсиятлардан тияди.