Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
151 - дарс Шайтон мусулмонлар ўртасига соладиган фитналардан огоҳ бўлиш лозимлиги
Аллоҳ таоло Исро сурасининг 53 – оятида шундай буюради:
«Бандаларимга айтингки, улар (ўзаро сўзлашганларида) энг гўзал сўзлардан сўзласинлар. Зеро, шайтон уларнинг ўрталарида бузғунчилик қилур.»
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Жобир розияллоҳу анҳу айтади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Шайтон Арабистонда намозхонлар унга сиғинишларидан ноумид бўлди. Лекин улар ўртасида низо чиқаришдан (умидсиз эмас)».
عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقولُ: «إِنَّ عَرْشَ إِبْلِيسَ عَلَى البَحْرِ فَيَبْعَثُ سَرَايَاهُ فَيَفْتِنُونَ النَّاسَ فَأَعْظَمُهُمْ عِنْدَهُ أَعْظَمُهُمْ فِتْنَةً» (رواه مسلم).
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Жобир розияллоҳу анҳу айтади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Иблиснинг тахти денгизда. У аскарларини юборади, улар одамларни фитнага солишади. Иблис ҳузурида уларнинг энг ҳурматлиси энг катта фитначисидир.»
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ إِلا وَقَدْ وُكِّلَ بِهِ قَرِينُهُ مِنْ الجِنِّ قَالُوا وَإِيَّاكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ قَالَ وَإِيَّايَ إِلا أَنَّ اللَّهَ أَعَانَنِي عَلَيْهِ فَأَسْلَمَ فَلا يَأْمُرُنِي إِلا بِخَيْرٍ» (رواه مسلم).
Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан ҳар бирингизга жинлардан бўлган бир ҳамроҳ бириктириб қўйилган», дедилар. Саҳобалар: «Сизга ҳамми, ё Расулуллоҳ?», дейишди. «Ҳа, менга ҳам, бироқ Аллоҳ унинг устидан менга ёрдам берди ва у мусулмон бўлди. Энди у мени фақат яхшиликкагина ундайди», дедилар.
Шарҳ:
Шайтоннинг инсонга адовати азалий ва ўзгармас. Аллоҳ таоло Қуръонда бу ҳақда хабар бериб, бандаларини унинг макридан огоҳлантирган. Шайтон фурсат бўлди дегунча одамлар ўртасига адоват солишдан асло чарчамайди. Одамлар ўртасидаги охир оқибат юзкўрмас бўлишгача етиб борадиган ўзаро уруш-жанжаллар шайтоннинг фитнаси натижасидир.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Иблис – шайтоннинг мўминларга нисбатан адовати чексиз.
2- Одамлар орасида содир бўладиган фитналардан огоҳ бўлиш ва фитна оловини ўчиришга ҳаракат қилиш лозим. Чунки у шайтоннинг амалидан.