Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

145 - дарс
Аллоҳ учун зиёрат қилишнинг фазли

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّ رَجُلاً زَارَ أَخًا لَهُ فِي قَرْيَةٍ أُخْرَى فَأَرْصَدَ اللَّهُ لَهُ عَلَى مَدْرَجَتِهِ مَلَكًا فَلَمَّا أَتَى عَلَيْهِ قَالَ أَيْنَ تُرِيدُ قَالَ أُرِيدُ أَخًا لِي فِي هَذِهِ القَرْيَةِ قَالَ هَل لَكَ عَلَيْهِ مِنْ نِعْمَةٍ تَرُبُّهَا قَالَ لا، غَيْرَ أَنِّي أَحْبَبْتُهُ فِي اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ قَالَ فَإِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكَ بِأَنَّ اللَّهَ قَدْ أَحَبَّكَ كَمَا أَحْبَبْتَهُ فِيهِ»  (رواه مسلم)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши бошқа шаҳарда яшайдиган бир биродарининг зиёратига отланди. Аллоҳ таоло унинг йўлига бир фариштани жўнатди. Ҳалиги одам фариштанинг ёнига етиб келгач, фаришта ундан: «Қаерга кетяпсиз?», деб сўради. «Шу шаҳарда бир биродарим бор, уни зиёрат қилгани кетяпман», деди. «Унда сизнинг бирон ундириб оладиган ҳаққингиз борми?», деди фаришта. «Йўқ, мен уни фақат Аллоҳ учун яхши кўраман», деди. Шунда у: «Мен сизга Аллоҳ жўнатган элчиман, сиз биродарингизни Аллоҳ учун яхши кўрганингиз учун сизни хам Аллоҳ яхши кўрди», деди (Муслим ривояти).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ عَادَ مَرِيضًا أَوْ زَارَ أَخًا لَهُ فِي اللَّهِ نَادَاهُ مُنَادٍ أَنْ طِبْتَ وَطَابَ مَمْشَاكَ وَتَبَوَّأْتَ مِنْ الجَنَّةِ مَنْزِلاً» (رواه الترمذي).

Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса бир нидо қилувчи (фаришта) унга: «Хушбахт бўлдинг, қадамингга ҳасанотлар бўлди ва жаннатдан ўзингга бир ўринни ҳозирладинг», деб нидо қилади», дедилар.

Шарҳ:

Аллоҳ учун зиёрат қилиш улуғ фазилатли, ажри хам улкан бўлган амаллардан, чунки бундай зиёрат дунёвий ғаразлар учун эмас, балки ёлғиз Аллоҳнинг ўзи учун яхши кўриб ва Аллоҳдан савоб умид этиб қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу амалнинг мукофоти Аллоҳнинг муҳаббатига эришиш ва жаннатда олий ўринларга эришиш бўлишини хабар бердилар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:.

1- Аллоҳ таоло учун зиёрат қилишнинг фазли буюкдир.

2- Аллоҳ учун зиёрат қилиш Аллоҳнинг муҳаббатига эришиш ва жаннатга киришга сабаб бўлади.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ