Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
135 - дарс Сафар одоблари ва суннатлари (2) Сафарга отланганда ва қайтганда айтиладиган дуолар
عن ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُما: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا اسْتَوَى عَلَى بَعِيرِهِ خَارِجًا إِلَى سَفَرٍ كَبَّرَ ثَلاثًا ثُمَّ قَالَ : «سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ، اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ فِي سَفَرِنَا هَذَا البِرَّ وَالتَّقْوَى وَمِنْ العَمَلِ مَا تَرْضَى، اللَّهُمَّ هَوِّنْ عَلَيْنَا سَفَرَنَا هَذَا وَاطْوِ عَنَّا بُعْدَهُ، اللَّهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالخَلِيفَةُ فِي الأَهْلِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفَرِ وَكَآبَةِ المَنْظَرِ وَسُوءِ المُنْقَلَبِ فِي المَالِ وَالأَهْلِ» وَإِذَا رَجَعَ قَالَهُنَّ وَزَادَ فِيهِنَّ «آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ» (رواه مسلم).
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар сафарга чиқсалар туяларига мингач, уч марта “Аллоҳу Акбар” деб, кейин: “Субҳанал-лазий саххара лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн ва инна’ ила Роббина ламунқолибун, Аллоҳумма инна’ насъалука фии сафарина ҳаза ал-бирра ват-тақва ва минал-амали ма’ тарзо, Аллоҳумма ҳаввин алайна’ сафарана ҳаза ватви анна буъдаҳ, Аллоҳумма антас-соҳибу фис-сафар вал-халифату фил-аҳл, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ваъсааис-сафар ва каабатил-манзар ва суил-мунқалаб фил-мали вал-аҳли вал-валад”, дер эдилар.
(Маъноси: Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! “Бизларга бу (маркаб)ни бўйсундириб қўйган зот (яъни Аллоҳ барча айбу-нуқсонлардан) покдир. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз, бизлар (барчамиз) Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз.” (Зухруф сураси 13-оят.) Эй Аллоҳ, биз Сендан ушбу сафаримизда яхшилик-хайрни, тақвони ва Сен рози бўладиган амалларни сўраймиз. Парвардигоро, бизга бу сафаримизни енгил қил, унинг узоқлигини яқин қилгин. Илоҳо, сафардаги йўлдош ҳам, хонадондаги ўринбосар-халифа ҳам Ўзингдирсан. Эй Аллоҳим, мен Сендан сафар машаққатларидан, қайғули-ёмон кўринишлардан ҳамда мол-мулк ва оилага етадиган зиёну заҳматдан паноҳ сўрайман.)
Агар сафардан кайтсалар юқорида зикр қилинган дуони ўқир ва:
“Айибуна таибуна абидууна ли-роббина ҳамидууна”ни қўшиб қўяр эдилар.
(Маъноси: Биз сафаримиздан қайтувчи, тавба қилувчи, Раббимизга сиғинувчи ҳамда У зотга ҳамду санолар айтувчилармиз.)
عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ كُنَّا إِذَا صَعِدْنَا كَبَّرْنَا وَإِذَا نَزَلنَا سَبَّحْنَا (رواه البخاري).
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Жобир розияллоҳу анҳу шундай дейди: Сафарда агар бирон тепаликка кўтарилсак такбир айтар эдик, агар пастликка тушсак тасбеҳ айтар эдик.
عَن خَوْلَةَ بِنْتِ حَكِيمٍ السُّلَمِيَّةَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقولُ: «مَنْ نَزَلَ مَنْزِلاً ثُمَّ قَالَ أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ لَمْ يَضُرَّهُ شَيْءٌ حَتَّى يَرْتَحِلَ مِنْ مَنْزِلِهِ ذَلِكَ» (رواه مسلم).
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳо айтади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким бирон манзилга тушганида: {أَعُوذُ بِكَلِماَتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ } (яъни: яратган нарсаларининг ёмонлигидан Аллоҳнинг мукаммал калималари билан паноҳланаман) деса, то шу манзилдан кетгунча унга ҳеч нарса зарар етказолмайди» деганларини эшитганман.
Шарҳ:
Инсон аҳли, моли, ватани ва биродарларидан ажралиб сафар қилган вақтида ўзи билан сафарда ҳам, муқим турганида ҳам бирга бўладиган Аллоҳ таолога кўпроқ илтижо қилишга муҳтож бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиқишларида, сафардан қайтишларида, қасд қилган манзилга етганларида, сафар чоғида агар тепаликка чиқсалар ёки пастликка тушсалар, бирон ўринда дам олсалар, бу ўринларнинг ҳаммасида ўзига хос дуолар қилар эдилар. Демак, мўмин киши суннатга эргашиб ва сафарида турли бало-қазолардан сақланиб, саломат қайтиб келиши учун бу дуоларни ўз ўрнида ўқиб юрмоғи керак.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Сафарга чиқишда ва қайтишда ўқиладииган дуоларни қилиш суннат.
2- Сафарда юрганда тасбеҳ ва такбир айтиш суннат.
3- {أَعُوذُ بِكَلِماَتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ } инсонни ҳамма ёмонликдан - Аллоҳнинг изни билан - сақлайди.