Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
124 - дарс Истихора намози
عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَلِّمُنَا الِاسْتِخَارَةَ فِي الأُمُورِ كُلِّهَا كَمَا يُعَلِّمُنَا السُّورَةَ مِنْ القُرْآنِ يَقُولُ إِذَا هَمَّ أَحَدُكُمْ بِالأَمْرِ فَليَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ مِنْ غَيْرِ الفَرِيضَةِ ثُمَّ لِيَقُل: »اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلمِكَ وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ العَظِيمِ فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلا أَقْدِرُ وَتَعْلَمُ وَلا أَعْلَمُ وَأَنْتَ عَلامُ الغُيُوبِ اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي - أَوْ قَالَ عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ - فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي - أَوْ قَالَ فِي عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ - فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ وَاقْدُرْ لِي الخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ أَرْضِنِي} قَالَ وَيُسَمِّي حَاجَتَهُ» (رواه البخاري).
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Жобир розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръондан бир сурани ўргатгандек ўргатардилар. Айтардиларки: Бирортангиз бир ишни қасд қилса, фарз намозидан бошқа икки ракъат намоз ўқисин, сўнг ушбу дуони ўқиб, ортидан ҳожатини айтсин:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلمِكَ وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ العَظِيمِ فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلا أَقْدِرُ وَتَعْلَمُ وَلا أَعْلَمُ وَأَنْتَ عَلامُ الغُيُوبِ اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي (أَوْ قَالَ: عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ) فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي ( أَوْ قَالَ: فِي عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ) فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ وَاقْدُرْ لِي الخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ رَضِّنِي بِهِ
“Аллоҳумма инний астахийрука би-илмика ва астақдирука би-қудратик ва асъалука мин фазликал-азийм, фаиннака таъламу вала аъламу, ва анта аллаамул ғуйуб, Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амра хойрун лий фи дийний ва маъаший ва (ақибати амрий) ёки (ъа-а-жилиҳи ва а-а-жилиҳ) фақдурҳу лий ва яссирҳу лий, ва ин кунта таъламу анна ҳазал амра шаррун лий фи дийний ва маъаший ва (а-а-қибати амрий) ёки (ъа-а-жилиҳи ва а-а-жилиҳ) фасрифҳу анний васрифний анҳу вақдур лиял-хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ”.
(Маъноси: Парвардигоро! Мен Сенинг илминг билан Сендан истихора этаман (яхшиликни сўрайман). Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик тилайман. Сендан улуғ фазлинг билан сўрайман. Сен қодирсан, мен қодир эмасман. Сен ҳамма нарсани билувчисан, мен билувчи эмасман. Сен ғайбларни-да билувчидирсан. Парвардигоро, агар мана шу ишни (ҳожатининг номини айтади) мен учун динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида -ёки тезида ва келажагида - яхши эканлигини билсанг, мени унга қодир эт ва уни менга осон қил. Сўнг уни менга баракотли этгин. Агар бу ишни мен учун динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида - ёки тезида ва келажагида - ёмон эканлигини билсанг, уни мендан ва мени ундан бургин. Қаерда бўлса ҳам менга яхшиликни насиб этгин. Сўнг мени бу яхшилик билан рози қилгин.)
Шарҳ:
Инсон ҳар қандай қиладиган ишининг оқибати нима бўлишини билмайди. Шундай экан аҳамиятли ҳар қандай ишни қилишдан аввал, мақсад қилган ишининг яхшилигини тилаб Аллоҳга истихора намози ўқиш суннат. Истихора намози икки ракъат нафл намоз бўлиб, Аллоҳ таолодан мақсад қилган ишида дунё ва охирати учун яхши, фойдали бўлган томонига йўллашини сўралади. Ана ундан кейин иккиланиш ва тараддудни ташлаб, қалби хотиржам ва рози бўлган ҳолатда Аллоҳ таоло тақдирига ёзган нарсага қараб ишига киришади. Агар Аллоҳ унга яхшиликни ёзган бўлса, иши юришиб кетади. Мабодо ишининг юришмаётганини кўрса, Аллоҳга ҳамд айтиб, бу ишидан тўхтайди. Иши юришмаганига афсус надомат қилмайди, балки Аллоҳдан яхшиликни бошқа, Ўзи билган томондан беришига умид боғлайди.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Ҳар бир аҳамиятга молик ишларда истихора намозини ўқиш суннат.
2- Истихора намозини иккиланиб қолинган ҳар қандай ишдан аввал ўқиш мумкин.