Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

115 - дарс
Жумъа намози учун ғусл қилиш ва хушбўйланиш

 

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «إِذَا جَاءَ أَحَدُكُمْ الجُمُعَةَ فَليَغْتَسِل» (متفق عليه).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биронтангиз жумъа намозига келса, ғусл қилиб олсин», дедилар.

 

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «غُسْلُ يَوْمِ الجُمُعَةِ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ» (متفق عليه).

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жумъа куни ғусл қилиш балоғатга етган ҳар бир киши учун вожибдир», дедилар.

 

عَنْ سَمُرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ تَوَضَّأَ يَوْمَ الجُمُعَةِ فَبِهَا وَنِعْمَتْ وَمَنْ اغْتَسَلَ فَهُوَ أَفْضَلُ» (رواه أبو داود والترمذي).

Имом Абу Довуд ва имом Термизий Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким жумъа куни (жумъа намози учун) таҳорат олса қандай ҳам яхшидир, аммо ким ғусл қилса, албатта ғусл афзалдир», дедилар.

 

عَنْ سَلمَانَ الفَارِسِيِّ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لا يَغْتَسِلُ رَجُلٌ يَوْمَ الجُمُعَةِ وَيَتَطَهَّرُ مَا اسْتَطَاعَ مِنْ طُهْرٍ وَيَدَّهِنُ مِنْ دُهْنِهِ أَوْ يَمَسُّ مِنْ طِيبِ بَيْتِهِ ثُمَّ يَخْرُجُ فَلا يُفَرِّقُ بَيْنَ اثْنَيْنِ ثُمَّ يُصَلِّي مَا كُتِبَ لَهُ ثُمَّ يُنْصِتُ إِذَا تَكَلَّمَ الإِمَامُ إِلا غُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الجُمُعَةِ الأُخْرَى (رواه البخاري).

Имом Бухорий Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қай бир киши жумъа куни ғусл қилса ва имкон қадар покланса, (соч-соқолини) мойласа ёки уйидаги хушбўйликлардан ўзига суртса, сўнг (масжидга) чиқиб борса, (масжидда ёнма-ён ўтирган) икки кишининг орасидан ўт(иб, уларга озор бер)маса, сўнг насиб бўлганича (нафл) намоз ўқиса, сўнг имом гапирган пайт жим туриб қулоқ солса, унинг ўтган жумъа билан шу кун оралиғидаги гуноҳ сағиралари кечирилади», дедилар.

Шарҳ:

Жумъа намози узоқ-яқиндан келган мусулмонларни жамловчи намоздир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозхонлар атрофдагиларга озор етказиб қўймаслиги учун намозга покланиб ва хушбўйланиб келишга буюрганлар. Жуда кўп ҳадислар жумъа куни ғусл қилишга буюриб, таъкидлаб келгани учун, аксар уламолар жумъа куни ғусл қилишни вожиб дейишган, лекин кучлиси бу кундаги ғусл сунна муаккада.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Жумъа куни жумъадан аввал ғусл қилишга буюрилдик.

2- Жумъа куни баданнинг баъзи ўринларини поклаш ва хушбўйланиш мустаҳаб.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ