Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

111 - дарс

Тунги намоз – таҳажжуднинг сифати

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ: مَا كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَزِيدُ فِي رَمَضَانَ وَلا فِي غَيْرِهِ عَلَى إِحْدَى عَشْرَةَ رَكْعَةً يُصَلِّي أَرْبَعًا فَلا تَسَلْ عَنْ حُسْنِهِنَّ وَطُولِهِنَّ ثُمَّ يُصَلِّي أَرْبَعًا فَلا تَسَل عَنْ حُسْنِهِنَّ وَطُولِهِنَّ ثُمَّ يُصَلِّي ثَلاثًا. قَالَتْ عَائِشَةُ فَقُلتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَتَنَامُ قَبْلَ أَنْ تُوتِرَ فَقَالَ: «يَا عَائِشَةُ إِنَّ عَيْنَيَّ تَنَامَانِ وَلا يَنَامُ قَلبِي» (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазонда ҳам, бошқасида ҳам тунги намозларини ўн бир ракъатдан оширмас эдилар: тўрт ракъат ўқирдилар, уларнинг чиройи ва узунлиги ҳақида асти сўраманг. Сўнг яна тўрт ракъат ўқирдилар, уларнинг чиройи ва узунлиги ҳақида асти сўраманг. Сўнгра уч ракъат ўқирдилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, витр ўқимасдан ухлайсизми?», деганимда: «Эй Оиша, кўзларим ухлайди-ю, қалбим ухламайди», дедилар.»

 

عن عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قالت: كَانَ يَقُومُ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَتَّى تَفَطَّرَ قَدَمَاهُ (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси намозда узоқ турганларидан оёқлари ёрилиб кетарди.

 

عن عَبْدِ اللَّهِ بْن عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَهُ: «أَحَبُّ الصَّلاةِ إِلَى اللَّهِ صَلاةُ دَاوُدَ عَلَيْهِ السَّلام وَأَحَبُّ الصِّيَامِ إِلَى اللَّهِ صِيَامُ دَاوُدَ وَكَانَ يَنَامُ نِصْفَ اللَّيْلِ وَيَقُومُ ثُلُثَهُ وَيَنَامُ سُدُسَهُ وَيَصُومُ يَوْمًا وَيُفْطِرُ يَوْمًا» (رواه البخاري).

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Амрга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Аллоҳга энг суюкли намоз Довуд алайҳис-саломнинг намозидир, Аллоҳга энг суюкли рўза Довуд алайҳис-саломнинг рўзасидир. У кечанинг ярмигача ухлар, учдан бир қисмида намоз ўқир, олтидан бирида яна ухларди. Бир кун рўза тутиб, бир кун тутмасди», дедилар.

 

عَنْ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَجُلاً سَأَلَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ صَلاةِ اللَّيْلِ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ عَلَيْهِ السَّلام: «صَلاةُ اللَّيْلِ مَثْنَى مَثْنَى فَإِذَا خَشِيَ أَحَدُكُمْ الصُّبْحَ صَلَّى رَكْعَةً وَاحِدَةً تُوتِرُ لَهُ مَا قَدْ صَلَّى» (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан тунги намоз ҳақида сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тунги намоз икки ракъат, икки ракъатдан (ўқилади.) Агар сизлардан бирингиз тонг отиб қолишидан хавф қилса, бир ракъат ўқисин, бу унинг ўқиган намозларини витр (тоқ) қилиб қўяди», дедилар.

 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْها قَالَتْ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا قَامَ مِنْ اللَّيْلِ لِيُصَلِّيَ افْتَتَحَ صَلاتَهُ بِرَكْعَتَيْنِ خَفِيفَتَيْنِ (رواه مسلم).

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда намоз ўқиш учун турсалар, намозларини енгилгина икки ракъат билан бошлар эдилар.

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رضى الله عنه قَالَ أَوْصَانِى خَلِيلِى صلى الله عليه وسلم بِثَلاَثٍ: صِيَامِ ثَلاَثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ، وَرَكْعَتَىِ الضُّحَى، وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَامَ (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга уч нарсани васият қилдилар: «Ҳар ойда уч кун рўза тутиш, чошгоҳда икки ракъат намоз ўқиш ва ухлашимдан аввал витр ўқишлигим.»

Шарҳ:

Таҳажжуд намозини икки ракъат, икки ракъатдан ўқиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари. Шунингдек, у зот узун ва чиройли ўқиган ҳолларида ўн бир ракъатдан зиёда қилмас эдилар. Таҳажжудни енгил икки ракъат намоз билан бошлар эдилар. Витрни уч ракъат ўқиса бўлади, агар бир неча жуфт ракъат ўқиган бўлса ёлғиз бир ракъат билан витр қилиб олса бўлади. Кечанинг охирида туришга аниқ ишонч ҳосил қилмаган одам ухлашидан аввал витр ўқиб олиши суннат.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Таҳажжуд намози икки ракъат, икки ракъатдан ўқилади ва уч ёки бир ракъат билан тамомланади.

2- Таҳажжудни ўн бир ракъат ўқиш суннат.

3- Кечанинг учинчи қисмида ўқилган намознинг фазли улуғдир.

4- Таҳажжуд намозини икки ракъат енгил намоз билан бошлаш суннат.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ