Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

101 - дарс
Намоз ўқишдан қайтарилган вақтлар

 

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ الجُهَنِيَّ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قال: ثَلاثُ سَاعَاتٍ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَنْهَانَا أَنْ نُصَلِّيَ فِيهِنَّ أَوْ أَنْ نَقْبُرَ فِيهِنَّ مَوْتَانَا؛ حِينَ تَطْلُعُ الشَّمْسُ بَازِغَةً حَتَّى تَرْتَفِعَ وَحِينَ يَقُومُ قَائِمُ الظَّهِيرَةِ حَتَّى تَمِيلَ الشَّمْسُ وَحِينَ تَضَيَّفُ الشَّمْسُ لِلغُرُوبِ حَتَّى تَغْرُبَ. (رواه مسلم).

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Уқба Ибн Омир розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни уч вақтда намоз ўқишдан ёки ўликларимизни дафн қилишдан қайтарар эдилар; қуёш чиқаётган вақтда то бир газ кўтарилиб олгунга қадар, кун тиккага келганида то мойил бўлгунича ва қуёш ботишга яқинлашганида то ботгунига қадар.

 

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُما قَالَ شَهِدَ عِنْدِي رِجَالٌ مَرْضِيُّونَ وَأَرْضَاهُمْ عِنْدِي عُمَرُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنْ الصَّلاةِ بَعْدَ الصُّبْحِ حَتَّى تَشْرُقَ الشَّمْسُ وَبَعْدَ العَصْرِ حَتَّى تَغْرُبَ (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди: рози бўлинган кишилар — менинг наздимда улар ичида энг рози бўлингани Умар розияллоҳу анҳу эди — гувоҳлик бериб айтганларки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдоддан кейин то кун чиққунича ва асрдан кейин то кун ботгунича намоз ўқишдан қайтардилар.

Шарҳ:

Кун чиқаётган, чўққига келган ва ботаётган вақтларда унга сиғинадиган мушрикларга ўхшаб қолмаслигимиз учун шариатимиз биз мусулмонларни мазкур уч вақтда намоз ўқишдан ва ўликларимизни кўмишдан қайтарди. Бундай вақтларда жаноза, қазо ёки таҳийяятул-масжид каби бирор сабабга боғлиқ бўлган намозларнигина ўқиш жоиз, улардан бошқа ҳар қандай намоздан қайтарилганмиз.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Бомдод намозидан кейин қуёш бир газ кўтарилгунга қадар нафл намоз ўқиш ҳаром.

2- Аср намозидан кейин қуёш ботгунга қадар сабабга боғланмаган нафл намоз ўқиш ҳаром.

3- Қуёш тиккага келганидан мойил бўлгунга қадар нафл намоз ўқиш ҳаром.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ