Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
89 - дарс Рукуъдан тургандан кейин айтиладиган дуо ва зикрлар
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا قَالَ الإِمَامُ سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ فَقُولُوا اللَّهُمَّ رَبَّنَا لَكَ الحَمْدُ فَإِنَّهُ مَنْ وَافَقَ قَوْلُهُ قَوْلَ المَلائِكَةِ غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ» (رواه البخاري).
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар имом: “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” деса, “Аллоҳумма роббана лакал ҳамд" денглар. Зеро, кимнинг айтиши малоикаларнинг айтишига тўғри келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади» дедилар.
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنْ الرُّكُوعِ قَالَ: «رَبَّنَا لَكَ الحَمْدُ مِلءُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَمِلءُ مَا شِئْتَ مِنْ شَيْءٍ بَعْدُ أَهْلَ الثَّنَاءِ وَالمَجْدِ أَحَقُّ مَا قَالَ العَبْدُ وَكُلُّنَا لَكَ عَبْدٌ اللَّهُمَّ لا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلا يَنْفَعُ ذَا الجَدِّ مِنْكَ الجَدُّ» (رواه مسلم).
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларини рукуъдан кўтарсалар: “Роббана лакал ҳамд милъас самаи ва милъал арзи ва милъа ма шиъта мин шайъин баъд, аҳлас санаи вал мажд, аҳаққу ма-а қолал абду ва куллуна лака абд, Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътия лима манаъта, ва ла янфау зал жадди минкал жад) дер эдилар. (Маъноси: Эй Парвардигоримиз! Сенга осмонлару ер миқдорича, яна Ўзинг хоҳлаган нарса миқдорича ҳамд бўлсин. Мақтов ва улуғлик аҳли-эгаси(сан). Банда айтган нарсага энг ҳақли Зот(сан). Барчамиз Сенга қулмиз. Эй Аллоҳ! Сен берган нарсани тўсувчи, Сен тўсган нарсани берувчи йўқдир! Улуғлик-бойлик эгасига бойлиги-улуғлиги Сендан (қочиб қутулишига) фойда бермас.)
عَنْ رِفَاعَةَ بْنِ رَافِعٍ الزُّرَقِيِّ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كُنَّا يَوْمًا نُصَلِّي وَرَاءَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَمَّا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنْ الرَّكْعَةِ قَالَ سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ قَالَ رَجُلٌ وَرَاءَهُ رَبَّنَا وَلَكَ الحَمْدُ حَمْدًا كَثِيرًا طَيِّبًا مُبَارَكًا فِيهِ فَلَمَّا انْصَرَفَ قَالَ: «مَنْ المُتَكَلِّمُ» قَالَ: أَنَا قَالَ: «رَأَيْتُ بِضْعَةً وَثَلاثِينَ مَلَكًا يَبْتَدِرُونَهَا أَيُّهُمْ يَكْتُبُهَا أَوَّلُ» (رواه البخاري).
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Рифоа ибн Рофиъ аз-Зурақий розияллоҳу анҳу шундай дейди: Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида намоз ўқиётган эдик. Бошларини рукуъдан кўтариб, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деганларида орқаларидаги бир киши: «Роббана ва лакал ҳамду, ҳамдан тоййибан мубарокан фийҳ» (яъни: Эй Парвардигоримиз! Сенга кўпдан-кўп, покиза, баракоти мўл ҳамд(лар) бўлсин) деди. Намозларидан бурилгач: «Ҳозирги сўзларни ким айтди?» деб сўрадилар. Ҳалиги одам: «Мен» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўттиздан ошиқ фариштани ушбу сўзларни биринчи бўлиб ёзиш учун ошиқаётганларини кўрдим» дедилар.
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا بَالُ أَقْوَامٍ يَرْفَعُونَ أَبْصَارَهُمْ إِلَى السَّمَاءِ فِي صَلاتِهِمْ» فَاشْتَدَّ قَوْلُهُ فِي ذَلِكَ حَتَّى قَالَ: «لَيَنْتَهُنَّ عَنْ ذَلِكَ أَوْ لَتُخْطَفَنَّ أَبْصَارُهُمْ» (رواه البخاري).
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу шундай деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамларга нима бўлганки, намозларида кўзларини осмонга қаратишаяпти?!», дедилар. Бу борада қаттиқ гапирдилар, ҳатто: «Қасамки, улар бундан тийилишади ё бўлмасам кўзлари тортиб олинади!», дедилар.
Шарҳ:
Намоз ўқувчи бошини рукуъдан кўтарган вақтда Аллоҳ таолога ҳамд ва санодан иборат зикрларни айтиши лозим бўлади. Бу ҳамду санони намозхон Аллоҳ таолонинг неъматларини тан олганидан ва уларнинг шукронаси ўлароқ айтади.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Имом бошини рукуъдан кўтарган вақтда “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” дейди.
2- Намоз ўқувчи бошини кўтаргандан кейин - агар имомга иқтидо қилган бўлса - “Роббана ва лакал ҳамд” дейди.
3- Ҳадисларда келган зиёда зикрларни қўшиш мустаҳаб.
4- Намозда кўзни осмонга қаратишдан қаттиқ қайтарилганмиз.