Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

 57 - дарс
Фитрат суннатлари

Соқолни тўлиқ қўйиш

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْها قَالَتْ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَشْرٌ مِنْ الْفِطْرَةِ قَصُّ الشَّارِبِ وَإِعْفَاءُ اللِّحْيَةِ وَالسِّوَاكُ وَاسْتِنْشَاقُ الْمَاءِ وَقَصُّ الْأَظْفَارِ وَغَسْلُ الْبَرَاجِمِ وَنَتْفُ الْإِبِطِ وَحَلْقُ الْعَانَةِ وَانْتِقَاصُ الْمَاءِ قَالَ زَكَرِيَّاءُ قَالَ مُصْعَبٌ وَنَسِيتُ الْعَاشِرَةَ إِلَّا أَنْ تَكُونَ الْمَضْمَضَةَ (رواه مسلم).

Имом Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ўнта нарса фитратдандир: Мўйловни қисқартириш, соқолни тўлиқ қўйиш, мисвок ишлатиш, бурунга сув олиб қоқиш, тирноқни олиш, бармоқлар орасини ювиш, қўлтиқ тагидаги тукларни юлиш, аврат атрофидаги тукларни қириш, истинжо қилиш». Ровий айтади: «Ўнинчиси нималигини унутдим, оғизга сув олиб чайқаш, деган бўлсалар керак.»

 

عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ عَن النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ أَحْفُوا الشَّوَارِبَ وَأَعْفُوا اللِّحَى (متفق عليه).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўйловни қисқа қилинглар ва соқолни тўлиқ қўйинглар», дедилар.

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ أَعْفُوا اللِّحَى وَخُذُوا الشَّوَارِبَ وَغَيِّرُوا شَيْبَكُمْ وَلَا تَشَبَّهُوا بِالْيَهُودِ وَالنَّصَارَى (رواه أحمد)

Имом Ахмад Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Соқолни тўлиқ қўйинглар, мўйловни олинглар, оқарган соч-соқолларингиз (ранги)ни ўзгартиринглар, яҳуд ва насороларга ўхшаманглар», дедилар.

 

Шарҳ:

Соқолни тўлиқ қўйиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган фитрат суннатларидан, уни олиш эса ўзни кофирлар ва аёлларга ўхшатишдир. Бу эса шариатимизда қайтарилган ва қаттиқ ваийдлар берилган амаллардан ҳисобланади.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Соқолни тўлиқ қўйиш вожиб, олиш эса ҳаромдир.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ