Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
41 - дарс Идишлар
Имом Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тери агар ошланса, покиза бўлади», дедилар.
Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу шундай дейди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳоблари бир мушрика аёлнинг мешидан таҳорат олишди. Муттафақун алайҳ.
Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳу:
- Ё Расулаллоҳ, биз аҳли китоблар диёрида яшаймиз, уларнинг идишларида овқат есак бўладими? деди.
- «Агар бошқа идиш топсанглар, уларнинг идишларида овқат еманглар, агар бошқасини топмасанглар уларни ювиб, сўнгра уларда овқат еяверинглар», дедилар.
Шарҳ:
Аллоҳ таоло ўзининг раҳмати билан териларни ошланиши билан покиза бўладиган қилди ва мушрикларнинг идишларини, ундан бошқаси топилмаса ва нажосатдан тоза бўлса, ишлатишга рухсат берди.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Ҳалол ҳайвонларнинг териси ошланиши билан покиза бўлади.
2- Мушрикларнинг идишларидан таҳорат олиш ва овқат ейиш жоиз, агар идиш нажасдан холи бўлса.