Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

33 - дарс
Дуо одоблари

 

Аллоҳ таоло Закариё алайҳис-салом ҳақида Марям сурасининг 3- оятида шундай дейди: «У Парвардигорига хуфёна дуо-илтижо қилди».

 

Аъроф сурасининг 55- оятида эса: «Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз! Зотан, У ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни, риёкорлик ва Аллоҳга бошқасини шерик қилиб дуо қилувчиларни) суймас».

 

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавомиъул калим – пурмаъно сўзлар билан дуо қилишни яхши кўрар, ундай бўлмаганини ташлар эдилар.

 

Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фарзандларингиз ва молларингизни баддуо қилманглар, Аллоҳдан сўраладиган - дуо ижобат бўладиган бир соатга мувофиқ бўлиб қолманглар, натижада Аллоҳ дуойингизни қабул қилиб қўйса», дедилар.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар биронтангиз дуо қилса: Эй Аллоҳ агар хоҳласанг мени кечир, хоҳласанг ризқимни кенг қил демасин, балки дуода қатъий қилиб сўрасин, чунки Аллоҳ хоҳлаганини қилади. У зотни биров мажбурлай олмайди», дедилар.

 

Шарҳ:

Дуо улуғ ибодат бўлгани учун Аллоҳ таоло дуо қилувчини Ўзига, дуони эса ижобатга яқин қиладиган одоблари қўйди. Шунинг учун дуо қилувчи бу одобларга ҳарис бўлиши керак. Дуонинг одоблари мана булар: Дуо қилаётганда ҳокисорлик ва муҳтожликни изҳор қилиш, овозни кўтармаслик, пурмаъно сўзларни танлаш. Мусулмон киши ўзини, бола чақасини ва мол-дунёсини баддуо қилмасин, мабодо у дуо қабул бўладиган вақтга тўғри келиб қолса, дуоси қабул бўлиб қолади-да, бахти қаро бўлади. Шунингдек дуодан беҳожат одамга ўхшаш “Эй Роббим хоҳласанг бер” демайди, балки дуосини қатъий қилиб, қаттиқ туриб сўрайди.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фодалар:

1- Ҳокисорликка далолат қилгани учун дуода овозни қўтармасликнинг мустаҳаблиги.

2- Пурмаъно сўзлар билан дуо қилишнинг суннатлиги.

3- Одам ўзини, фарзандлари ва молу давлатини баддуо қилмаслиги.

4- Дуони қатъий қилишнинг вожиблиги, "агар хоҳласанг" деб дуо қилишнинг макруҳлиги.

5- Дуо одобларига риоя қилиш дуо қабул бўлишига сабаб бўлади.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ