Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
17 - дарс Риёнинг хатари
Имом Термизий Абу Саъд ибн Аби Фузола розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар Аллоҳ таоло одамларни ҳеч шубҳасиз кун-Қиёмат куни жамласа бир жарчи жар солиб: Ким Аллоҳ учун қилган амалида бирон нарсани шерик қилган бўлса, унинг савобини Аллоҳдан бошқа - ўша шерик қилган нарсаси - дан талаб қилсин, чунки Аллоҳ таоло ўзига бирон нарсани шерик қилишнишидан бехожатдир дейди.
Имом Муслим ва Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Қиёмат куни одамлар ичида энг аввал ҳукм қилинадиган киши шаҳид бўлади. Уни олиб келинади ва Аллоҳ унга ўз неъматларини танитади, банда уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ: «Уларнинг шукронасига нима амал қилдинг?-деб сўрайди. У банда: «То шаҳид бўлгунимга қадар Сен учун уришдим», -деб жавоб беради. Шунда Аллоҳ: «Ёлғон айтаяпсан, лекин сен одамлар сени (жасур-қўрқмас) дейишлари учун уришдинг ва дарҳақиқат, одамлар шундай ҳам дейишди», -дейди. Сўнг буйруқ берилади, уни дўзахга ташлаш учун юзтубан ерга судраб олиб кетилади.
Кейин илм ўрганган ва уни ўргатган, ҳамда қуръон ўқиган кишини олиб келинади. Аллоҳ унга ҳам ўз неъматларини эслатади. У банда уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ: «Буларнинг шукронасига нима амал қилдинг?» -деб сўрайди. Банда: «Сен учун илм ўргандим, уни бошқаларга ўргатдим ва қуръон ўқидим, деб жавоб беради. Аллоҳ: Алдаяпсан, сен илмни одамлар “Олим”, дейишлари учун ўргандинг, Қуръонни эса одамлар “қори” дейишлари учун ўқидинг, дарҳақиқат одамлар шундай ҳам дейишди”, - дейди Аллоҳ. Сўнгра буйруқ берилади – уни дўзахга ташлаш учун юзтубан ерга судраб олиб кетилади.
Шундан кейин Аллоҳ унга ризқини кенг қилиб берган, бойликнинг ҳамма туридан инъом қилган кишини олиб келинади. Аллоҳ унга ҳам Ўз неъматларини танитади. Банда уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ: “Буларни шукронасига сен нима амал қилдинг?” – деб сўрайди. “Мол-давлатни Сен хуш кўрган бирон йўлни қолдирмай, ҳаммасига Сен учун сарф қилдим”, -дейди у. “Ёлғон айтаяпсан, лекин сен бу ишни дамлар сени “сахий” деб айтишлари учун қилгансан, дарҳақиқат одамлар шундай ҳам дейишди”,-дейди Аллоҳ. Сўнг буйруқ берилади, уни дўзахга улоқтириш учун юзи билан ерга судраб олиб кетилади.
Имом ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу дедилар: Биз Дажжолни гапириб ўтирган эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқдилар ва:
- Мен сизларга Дажжолнинг фитнасидан кўра сизларнинг хаққингизда мен учун хавфлироқ нарса ҳақида хабар берайми?», дедилар.
- Ҳа ё Расулаллоҳ, хабарини беринг, дедик.
- У маҳфий ширк, киши намоз ўкиш учун туради, бошқа киши уни кўриб тургани учун намозини чиройли қилиб ўқийди», дедилар.
Шарх:
Риё - ибодатларни – Аллоҳ учун эмас, балки - одамлар кўрсин деб хўжакўрсинга зийнатлаб бажаришдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Риёни ширк», дедилар. Ва Умматни ундан огоҳлатирдилар, чунки бу амал махфий бўлганлигидан жуда кўп амалларга қоришиб кетади ва қилинган амаларни ҳабата қилади.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга қаттиқ танбеҳ бериш учун саҳобалардай улуғ зотлар риё қилиб қўйишидан қўрқишининг хабарини берган.
2- Солиҳ кишилар ҳам сезмаган ҳолатда риё қилиб қўйиши мумкин.
3- Риё билан қилинган амал қабул бўлмайди.
4- Риёкорларга қаттиқ ваъийдлар бор.