Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

 

10 - дарс
Нафл рўза тутишнинг фазилати

 

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини тутган бир кунлик рўзаси сабабли жаҳаннамдан етмиш йил узоқлаштиради», дедилар.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло айтадики: Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун фақатгина рўза мен учун ва мен унинг мукофотини бераман. Рўза қалқондир агар биронтангиз рўзадор бўлса ёмон гапларни гапирмасин ва – бошқаларни – сўкмасин. Агар биронтаси сўкса ёки урушмоқчи бўлса мен рўзадорман десин. Жоним қўлида бўлган зотга қасамки рўзадорнинг – рўзаси сабабли оғзидан келадиган – бўй Аллоҳнинг олдида мискдан ҳам ҳушбўйроқдир. Рўзадорнинг иккита хурсандчилиги бор: Ифтор қилганда хурсанд бўлади ва Роббисига йўлиққанда рўзаси борлигидан хурсанд бўлади», дедилар.

 

Шарх:

Рўза энг улуғ ибодатларнинг биридир, шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло рўзани Ўзига хослаб олди ва рўзадорга катта савобларни ваъда қилди. Рўза инсонни гуноҳлардан ва жаҳаннамдан сақлайдиган қалқондир. Аллоҳ йўлида тутилган Қиёмт кунида рўза соҳибининг жаҳаннамдан узоқ бўлишга сабаб бўлади. Мўмин киши фурсатдан фойдаланиб, бундай савобли амаллар имкониятини бой бериб қўймаслиги керак.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Рўза савобли ва ўта фазилатли амалдир. Чунки, Аллоҳ талонинг Ўзи унинг ажрини беради.

2- Рўза маъсият ва жаҳаннамдан қалқондир.

3- Рўза Қиёмат куни бандани жаҳаннамдан узоқ бўлишига сабаб бўлади.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ