Ислом Нури
Араб тилини ўрганамиз
М и м л и м а с д а р
v Мим билан бошланган масдарлар масдари мимий деб аталади. У сулосий мужаррадда مَفْعَلٌ вазнида келади: مَصْدَرٌ (қайтмоқ), مَسْمَعٌ (эшитмоқ), مَبْدَأٌ (бошламоқ) каби.
v Сулосий мужарраддан бошқаларда эса исми мафъули вазнида келади: مُكْرَمٌ , مُدَحْرَجٌ , مُتَدَحْرَجٌ каби.
И с м и о л а т
v Бир ишни бажаришда ишлатиладиган қурол ва асбоб номи исми олат дейилади. Исми олат сулосий мужаррадда مِفْعَلٌ , مِفْعَالٌ ва مِفْعَلَةٌ вазнларида келади: مِسْطَرٌ , مِفْتَاحٌ ва مِكْنَسَةٌ каби. Исми олат 3 сийғада тусланади:
مِضْرابٌ - урадиган бир асбоб, муфрад, исми олат.
مِضْرابانِ - урадиган икки асбоб, тасния, исми олат.
مَضَارِيبُ - урадиган кўп асбоблар, жамъ, исми олат.
И с м и т а ф з и л
v Бир сифатнинг бировда бошқага нисбатан ортиқроқлигини билдирган исм исми тафзил (қиёсий сифат) деб аталади.
Исми тафзил 6 сийғада тусланади:
اَضْرَبُ - урувчироқ бир эркак, муфрад, музаккар, исми тафзил.
اَضْرَبَانِ - урувчироқ икки эркак, тасния, музаккар, исми олат.
اَضْرَبُونَ - урувчироқ, кўп эркаклар, жамъ, музаккар, исми тафзил.
ضُرْبَى - урувчироқ бир аёл, муфрад, муаннас, исми тафзил.
ضُرْبَيَانِ - урувчироқ икки аёл, тасния, муаннас, исми тафзил.
ضُرْبَيَاتٌ - урувчироқ кўп аёллар, жамъ, муаннас, исми тафзил.
b
◄◄◄Бошига қайтиш Тамом