Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Иш баҳона рўза тутмаслик

3096 марта кўрилган

Савол:

Савол: Бир киши иши ва қўл остидаги фарзандларининг тирикчилиги деб рўзасини тутмади. Бунинг ҳукми қандай бўлади?

Жавоб:

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 51):


Ўзи ва фарзандларининг тирикчилигини важ қилиб рўза тутмаган ва буни: «Бемор рўза тутмаса бўлаверади, шунга қиёс ўлароқ тирикчилик қилишга мажбур бўлган одам ҳам рўза тутмаса бўлаверади» деб гумон қилган одам таъвилчи бўлиб, тирик бўлса тутмаган рўзасининг қазосини тутади. Агар у ўлгану унинг номидан валийси рўза тутиб бермаган бўлса, ҳар тутмаган куни учун битта ночорнинг қорнини тўйдирилади.

Аммо рўзасини таъвилсиз тарк қилган бўлса уламоларнинг қувватли қавлларига кўра ҳар бир ибодатнинг вақти белгиланган бўлиб, одам уни ўз вақтидан узрсиз чиқариб юборса, бу ибодатни қайта қилиши ундан қабул қилинмайди. Энди бу одам солиҳ ва нафл амалларни кўплаб қилиши, истиғфорлар айтиши кифоядир. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ йўллар билан ривоят қилинган ушбу ҳадисдир: «Ким бизнинг амалимиздан бўлмаган ишни қилса унинг бу иши ўзига қайтарилгандир».

Шунингдек, вақти белгиланган ибодатларни ўз вақтидан илгари ҳам, кейин ҳам қилинмайди. Бироқ, унутган ёки билмаган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унутиш ҳақида: «Ким намоздан ухлаб қолган ёки уни унутган бўлса эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг каффорати ўшадир» – деганлар. Билмасликнинг тафсилотлари бор бўлиб, бу ер уларни эслаш мақоми эмас.


Манба: Фатво ва мақолалар тўплами, Рўза китоби, 19 жилд.



http://www.hikmatnuri.com/?paged=5&cat=49