Сешанба 23 Апрель 2024 | 14 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ёлғон гапириш рўзанинг савобини камайтирадими?

2633 марта кўрилган

Савол:

Савол: Рўзадорнинг ёлғон гапириши рўза савобини камайтирадими?

Жавоб:

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 337):


Ёлғон гапириш, сохта гувоҳлик, ғийбат, чақимчилик ва бошқа ҳаром гаплар ва ҳаром ишлар рўзанинг савобини анчагина камайтиради. Уларни рўзадорлик ва бошқа маҳалларда тарк этиш лозим бўлса, рўза ҳолатида тарк қилиш ўта зарурдир. Чунки, улар рўзага путур етказиб, савобини озайтиради. Шунинг учун ҳам мусулмон биродарларимизни рўзадор эканлар бундай ишларга қўл уришдан огоҳлантирамиз ва Аллоҳ таолодан ўзимиз ва улар учун ҳидоятни ҳамда Ўзи суйган ва рози бўлган нарсаларга муваффақ қилишини сўраймиз.


Манба: Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд.


http://www.hikmatnuri.com/?paged=2&cat=49