Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Рўзадорнинг сузиши

2683 марта кўрилган

Савол:

Савол: Рўзадор сузиши мумкинми?

Жавоб:

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 252):


Рўзадор сузса зарари йўқдир. У хоҳлаганича сузиши ва сувга шўнғиши мумкин. Бироқ, сув ютиб юборишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлиши керак. Сузиш рўзадорни фаоллаштиради ва рўза тутишига ёрдам беради. Аллоҳнинг тоат-ибодатига ёрдам берадиган нарсани эса таъқиқланмайди. Сузиш эса рўзадорга ибодат қилишни енгиллаштириб, қулайлик келтиради. Аллоҳ таоло рўза ҳақидаги оятларни баён қилар экан шундай дейди:

﴿يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلاَ يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ وَلِتُكْمِلُواْ الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُواْ اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ﴾

«Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди. Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз» (Бақара: 185).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Бу дин енгилдир ва ким бу динга қаттиқлик қилса (дин) унга ғолиб келади» – деганлар (Имом Бухорий: 39, Насоий: 4948).


Манбаъ: Фатво ва мақолалар тўплами, Рўза китоби, 19 жилд.


http://www.hikmatnuri.com/?paged=2&cat=49