Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Намоз пайтида бавл келгандек туюлса нима қилади?

7281 марта кўрилган

Савол:

Риёздан С. Л. М исмли аёл саволи: Менинг ёшим ўн саккизда. Икки йил бўлдики, намоз ўқиб турган пайтимда бавл (сийдик) келгандек бўлаверади. Бу ҳол узлуксиз давом этиб келади. Менга йўл-йўриқ кўрсатинг, Аллоҳ сизни ажру савоблар билан буркасин.

Жавоб:

Кўнгилга келадиган бундай ҳис ва гумон билан таҳорат ҳам, намоз ҳам бузилмайди. Чунки, бу шайтоннинг васвасасидан бошқа нарса эмас. Сизнинг намозингиз дуруст саналади. Модомики, бавл келганини аниқ билмасангиз ва бунга ишончингиз комил бўлмаса, бу васваса сизга зарар етказолмайди. Қачонки бавл келганини аниқ билсангиз, шундагина истинжо, таҳорат ва намозни қайтадан қилинг, баданингизга ва кийимингизга етган бавлни ювиб ташланг. Аммо, қуруқ гумон ва васвасага эътибор берилмайди, намоз дуруст бўлади. Бундай васвасадан сақланиш, намозда хушуъ билан давом этмоқ лозим, токи бундай васваса сизга яна қайтиб келмайдиган бўлиб кетсин.

(Ибн Боз: Мажмуъу фатава: 10/130).