Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Нажосат теккан кийимни тоза кийим билан бирга ювиш

3893 марта кўрилган

Савол:

Агар нажосат теккан кийим тоза кийим билан аралаш ювилса, бу тоза кийимга таъсир қиладими, шу билан сув нажас бўладими?

Жавоб:

Агар аралаш кийимлар нажосат асарини йўқотиб юборадиган кўп миқдордаги сув билан ювилса ва ўша нажосат сабабли ўзгармаса, ҳамма кийимлар шу билан пок бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, сув покдир, уни ҳеч нарса нажас қилмайди», деганлар (Аҳмад, Абу Довуд, Насоий, Термизий ривоят қилганлар, Ирваул-ғолийл: №14). Кир юваётган киши шу нарсага эътибор бериши ва барча кирларни тозалашга кифоя қиларли даражада сув ишлатиши лозим бўлади. Агар нажас теккан кийимни аниқ билсангиз, уни алоҳида, нажосатни йўқ қилишга кифоя қилгудек сув билан ювишингиз ва сув ўша нажосат сабабли поклигини йўқотмайдиган ҳолда қолиши эҳтиётлироқдир.

(Ибн Боз: Мажмуъул-фатава: 10/205).