Пайшанба 25 Апрель 2024 | 16 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Тозаловчи дорилар аралашган сувда таҳорат қилиш ҳукми

3221 марта кўрилган

Савол:

Бизнинг шаҳримизда кўпинча ичимлик сувига тозаловчи хлор моддаси қўшиб қўйилади. Бу модда сувнинг таъмини ва рангини ўзгартиради. Ушбу сув билан таҳорат қилса бўладими?

Жавоб:

Одамлар учун зарарли бўлган нарсаларни йўқ қилиш учун сувга қўшиладиган дорилар ва бошқа тоза нарсалар билан сувнинг ранги ё мазаси ўзгарса ҳам, сувлик ҳолини йўқотмаган бўлса, зарари йўқдир. Сувда ўсадиган мох (бақатўн) ё дарахт барглари билан ўзгарган ёки тупроқ аралашиб лойқаланган, бироқ сув номини йўқотмаган сувларда таҳорат қилиш мумкин. Аммо, сувга аралашган нарса уни сув номидан чиқариб, бошқа нарсага айлантириб қўйган бўлса, масалан, сувга қатиқ аралашиб, уни айронга айлантириб қўйган бўлса, ёки сув унга қўшилган нарсалар сабабли чойга ёки шўрвага айланган бўлса, унда таҳорат қилиш мумкин бўлмайди. Аммо, модомики, сув номи сақланиб тураркан, унга тушган тупроқ, хас-хашак ва ҳоказо нарсаларнинг зарари йўқдир. Аммо, сувга нажосат тушиб, уни бузган, яъни рангини ё таъмини ё ҳидини ўзгартирган бўлса, уни истеъмол қилиш жоиз бўлмайди.

(Ибн Боз: Мажмуъул-фатава: 10/19).