Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Тирноқларни ўстириш ва уларга лак қўйишнинг ҳукми

3598 марта кўрилган

Савол:

Тирноқларни ўстириш ва уларга маникюр (лак) қўйиш ҳукмини айтиб берсангиз. Шуни ҳам айтишим керакки, мен уни қўйишдан олдин таҳорат қиламан, 24 соат турганидан сўнг ўчириб юбораман.

Жавоб:

Тирноқ ўстириш суннатга хилофдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Бешта нарса фитратдандир: хатна қилиш, аврат тукларини тозалаш, тирноқ олиш, қўлтиқ тагидаги тукларни юлиш ва мўйловни қисқартириш» (Бухорий: №5889, Муслим: №620). Тирноқларни 40 кундан ортиқ ўстириш мумкин эмас. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, у киши айтганлар: «Бизга мўйловни қисқартириш, тирноқни олиш, киндик ости тукларини кетказиш ва қўлтиқ тагидаги тукларни юлиш вақти қирқ кундан ўтиб кетмаслиги белгилаб берилган» (Муслим: №622). Тирноқларни ўстириб юришда ҳайвонларга ва айрим кофирларга ўхшаш бордир. Тирноқларга лак қўймаган яхши, таҳорат пайтида уни кетказиш вожиб бўлади, чунки у тирноққа сув етишини тўсади.

(Ибн Боз: Мажмуъул-фатава: 10/19).