Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аврат аъзоларни қириш

7055 марта кўрилган

Савол:

Аёл киши ҳар ҳайзидан кейин аврат аъзоси тукларини қириши лозим бўладими?

Жавоб:

Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд..

Аврат аъзо тукларини юлиш, қириш, эпилятор ё бошқа нарсалар ёрдамида тозалаш Ислом тарғиб қилган ва ундаган фитрат суннатларидан, бироқ у буни ҳар ҳайздан кейинга белгилаб қўймаган.

Аҳмад, Бухорий, Муслим ва «Сунан» соҳиблари ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Бешта нарса фитратдандир: хатна қилиш, аврат тукларини тозалаш, тирноқ олиш, қўлтиқ тагидаги тукларни юлиш ва мўйловни қисқартириш» (Бухорий: №5889, Муслим: №620).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилингани собитки, у киши айтганлар: «Бизга мўйловни қисқартириш, тирноқни олиш, киндик ости тукларини кетказиш ва қўлтиқ тагидаги тукларни юлиш вақти қирқ кундан ўтиб кетмаслиги белгилаб берилган» (Муслим: №622). Яъни, буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам белгилаб берганлар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/127).