Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Қиз болаларни хатна қилиш

6996 марта кўрилган

Савол:

Қиз болаларни хатна қилиш масаласида Исломнинг ҳукми қандай?

Жавоб:

Қизларни хатна қилиш, шубҳасиз, машруъ иш ва у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида маълум ва маъруф эди. Умму Атийя исмли бир аёл қизларни хатна қилар эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қизларнининг хатнасини чиройли қилишни буюриб: «Хатна қилсангиз, кўп олиб ташламанг, шу эр учун яхшироқ ва юз учун кўркамроқ», деганлар (Ҳасан, Ас-силсилатус-саҳиҳа: №722).

Демак, хатна Пайғамбар суннати ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида амал қилиб келинган иш бўлган. Бироқ, бу ерда айтиб ўтиш керакки, қизлар хатнасининг ўғил болалар хатнасидан фарқли жиҳати бор.

Ўғил болалар хатнаси ҳар бир бола ҳаққида вожиб бўлган ишдир. Энди айрим истисноий ҳолатлар ҳам бўлиши мумкинки, бола хатна қилинган ҳолда туғилган бўлади. Бироқ, бу жуда нодир ҳодисалардан саналади. Аксарият ва умумий ҳолларда ўғил болани албатта хатна қилинади ва бу фитрат (бутун пайғамбарлар) суннатларидандир. Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бешта нарса фитратдан» деганлар ва улар ичида хатнани ҳам санаганлар.

Лекин, қизларнинг фарқли жиҳати шундаки, ҳамма қизлар ҳам хатна қилиниши шарт эмас. Фақат иссиқ диёрларда яшайдиган қиз болаларни хатна қилинади. Чунки, бундай қизларнинг хилқати хатнага тааллуқли жиҳатдан совуқ ўлкаларда яшайдиган қизлар хилқатидан фарқли бўлади.

Қизларнинг хатнаси деганда нимани тушунилади? Баъзилар, хусусан турмуш қурмаганлар буни яхши билмаслиги мумкинлигидан келиб чиқиб, бу ҳақда бироз маълумот бериб ўтишни ўринли деб билдик. Қиз бола жинсий аъзоси сиртида хўрознинг тожига ўхшаш, бироз ўсиб чиққан ўсимта бўлади. Бу нарса иссиқ ўлкаларда яшайдиган оналардан туғилган қизларда каттароқ ва кўзга ташланиб турадиган даражада, совуқ ўлкалар аёлларидан туғилган қизларда эса кичик ва деярли билинмайдиган даражада бўлади. Шунинг учун ҳам иссиқ ўлкалар қизларидан ўша тожсимон ўсимтани(нг бир қисмини) кесиб ташлаш зарурати кўрингани ҳолда, совуқ ўлкаларда яшовчи қизлардан уни олиб ташлашга деярли ҳожат бўлмайди. Шу боис Европа давлатларида қизларни хатна қилиш тарқалмаган, чунки уларда бунинг сабаби ўзи мавжуд эмас. Ушбу тафсилотни билиб олиш жуда зарур. Қиз бола туғилган пайтида доя уни кўздан кечириши, ўшандай тожсимон ўсимтаси мавжуд бўлса хатна қилиниши, бўлмаса қилинмаслиги муносиб бўлади.

(Албоний: Силсилатул-ҳуда ван-нур: 711).