Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Мусҳаф ёки оятлар ёзилган варақлар билан ҳожатхонага кириш ҳукми

3732 марта кўрилган

Савол:

1. Қуръон китоби билан ҳожатхонага кирса бўладими?

2. Аллоҳнинг исми битилган варақ билан ҳожатга кириш мумкинми?

Жавоб:

1. Аҳли илмлар сўзларига кўра, Мусҳафни ҳожатхонага олиб кириш мумкин эмас. Чунки, маълум бўлганидек, Мусҳафнинг ўзига яраша ҳурмати ва каромати бор, уни бундай ўринларга киритиш лойиқ бўлмайди. Валлоҳул муваффиқ.

(Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 11/109).

2. Агар Аллоҳнинг исми ёзилган (ҳужжат, паспорт ва ҳоказо) варақ чўнтакда, кўзга кўринмайдиган ва яхши сақланган ҳолда бўлса у билан ҳожатхонага кириш мумкин. Исмлар ҳам кўп ҳолларда Аллоҳнинг исмидан холи бўлмайди, Абдуллоҳ, Абдулазиз каби.

(Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 11/109).