Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Мусулмонларнинг байрамларидан бошқасини нишонлаш мумкин эмас

4004 марта кўрилган

Савол:

ҳурматли шайх, ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Баъзи одамлар севги байрамини нишонлайдилар, шунга нима дейсиз?

Жавоб:

Алҳамду лиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳи ва ала олиҳи ва соҳбиҳи ва саллам. Севги куни ва ундан бошқа ғайри мусулмонларнинг байрамларини нишонлаш мумкин эмас. Чунки, унда кофирларга ўзни ўхшатиш, уларга тақлид қилиш мавжуд. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган ҳадисда ул зот дедилар: «Ким ўзини бир қавмга ўхшатса у ўшалардан.» Абу Довуд 4031 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳума ривояти. Бу ифлос байрам ўша байрамларнинг энг қабиҳидир, чунки, бу кунни разолат ошиқларидан бирининг ҳалокати туфайли байрам қилинади. Бу кунни байрам қилишда ана шу бадбахтнинг маслагини тан олиш борлиги иккинчи мункардир. Валлоҳу аълам.

Абдуллоҳ ал-Фақиҳ мушрифлигидаги фатво маркази.