Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Севги кунини байрам қилиш

3630 марта кўрилган

Савол:

Ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин — Аллоҳ сизни Ўз ҳифзига олсин. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Охирги пайтларда севги кунини нишонлаш — хусусан — толибалар ўртасида кенг ёйилди. Бу насронийларнинг байрамларидан бири бўлиб, унда кийим-кечакнинг бари — уст кийим, оёқ кийим — қизил рангда бўлади. Қизил атиргулларни бир-бирларига ҳадя қиладилар. Бу байрамни нишонлашнинг ҳукми ҳақида марҳамат қилишингизни умид қиламиз. Бу каби ишларда мусулмонлар учун қандай кўрсатмаларингиз бор. Аллоҳ Ўзи сизни ҳифзу ҳимоясига олсин.

Жавоб:

Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Севги байрамини нишонлаш бир неча сабабларга кўра мумкин эмас: 1. у шариатда асли бўлмаган бидъат байрам. 2. у ишқ ва севгига чақиради. 3. у қалбни салафларнинг — розияллоҳу анҳум — йўлларига зид ўлароқ бу каби арзимаган ишлар билан машғул қилади. Бу кунда емак, ичмак, кийим-кечакларда байрам аломатларини ёки ўзаро ҳадя алмашуви ва шунга ўхшаш ишларни пайдо қилиш ҳалол эмас. Мусулмон дини билан азизликни ҳис қилиши, ҳар бир овоз кетидан чопаверадиган беқарор одам бўлмаслиги керак. Аллоҳ таоло мусулмонларни зоҳирий ва ботиний фитналардан сақласин, улар қатори бизни ҳам дўстларидан ва муваффақ банларидан қилсин.

Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин 5/11/1420 ҳижрий, имзо.