Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ўзини илмли кўрсатиш

3715 марта кўрилган

Савол:

Баъзилар Аллоҳ буюрган вожибларни қилади, бироқ бирон ишни оғир деб кўрса, шаръий илми етарли бўлмагани ҳолда, ўзининг тушунчаси ва ўлчовларидан келиб чиқиб: «Қалбингдан фатво сўра» дейди. Илмли кишилардан сўраб, уларнинг айтганига амал қилиш керак, деб айтилса, ҳар бир одам ниятига яраша олаверади, деб жавоб беради. Шундай қилиш жоизми?

Жавоб:

Бундай қилиш жоиз эмас. Илми йўқ одам илм ўрганиши, билмаган одам сўраши лозим. «Қалбингдан фатво сўра» деган гап қалби ўта тоза ва соф, бидъат ва ҳавои нафсига эргашиш билан булғанмаган саҳобийга айтилган. Агар одамлар ушбу ҳадисни зоҳирича олаверса, ҳар бир киши ўзи учун алоҳида мазҳаб қилиб олган бўларди ва бидъат аҳлининг ҳаммасини ҳам тўғрилик устида деб айтишга тўғри келган бўларди. Чунки, қалбларидан фатво сўрашса, қалблари уларга ана шундай фатво берган, дейишимизга тўғри келарди. Мусулмон киши дини ҳақида билмаганини сўраб билиши вожиб бўлади, Аллоҳ номидан билмаган нарсасини гапириш ҳеч бир кимса учун ҳалол бўлмайди. Оят ва ҳадисларни Аллоҳ ва Расули кўзда тутганларидан бошқача маънода тафсир ва таъвил қилиш ҳам шу жумладандир.

(Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 15/477).