Пайшанба 18 Апрель 2024 | 9 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ҳайз муддати

3360 марта кўрилган

Савол:

Мен ҳар ой тўққиз ё ўн кун ой кўраман (узрли бўламан). Покландим деганимдан кейин яна узилиб-узилиб қон келиб қолади. Бошим қотиб қолди, ўзи ҳайз муддати шаръан неча кун бўлади? Белгиланган муддатдан кейин яна келиб қолса, мен намоз ўқишим, рўза тутишим тавоф ва бошқа амалларни адо этишим жоизми? Яна бир саволим, Рамазон ойида махсус таблеткалар воситасида ҳайзни тўхтатиб туриш жоизми?

Жавоб:

Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд..
Биринчи: Ҳайз муддати сизга нисбатан одат тусига кирган тўққиз ё ўн кун бўлиб, шу муддат ўтганидан кейин қон тўхтаса, ғусл қилиб, намоз, рўза, тавоф ва бошқа ибодатларингизни адо этасиз, эрингиз билан қовушиш ҳам ҳалол бўлади. Одатий кунларингиздан кейин келган қон ҳайз ҳисобланмайди, балки бошқа бирон сабаб билан келган фасод ва иллат қони саналиб, сизни намоз ва бошқа ибодатлардан тўсолмайди. Сиз уни бошқа нажосатларни ювгандек ювиб ташлаб, таҳорат қилиб, намоз, рўза, тавоф, Қуръон тиловати каби амалларни адо этаверасиз.

Иккинчи: Рамазон ойида ҳайзни тўхтатиш учун дори истеъмол қилиш агар сизнинг умумий соғлигингизга зарари йўқ бўлса, шунингдек бепуштлик ёки ҳайз одатининг издан чиқишига сабаб бўлмаса жоиз бўлади. Чунки, бундай таблеткалар баъзан давомий қон келишига олиб келиши мумкин. Агар шундай бўлса, уларни истеъмол қилиш ҳаром бўлади. Сиз буни ишончли ва моҳир шифокор ва мутахассис маслаҳатини олгандан кейингина қўллашингиз мумкин.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/388).