Чоршанба 24 Апрель 2024 | 15 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Намоз вақти чиқиб кетишидан хавф қилган киши таяммум қиладими?

3723 марта кўрилган

Савол:

Бир киши жунуб ҳолида уйқудан уйғонган бўлса, агар ғусл қилса бамдод намозининг вақти чиқиб кетиши хавфи бўлса, таяммум қилиб намоз ўқиса бўладими?

Жавоб:

Йўқ, ғусл қилади ва вақти чиқиб кетганидан кейин бўлса ҳам намозини ўқийди. Чунки, уйқудаги одам учун намоз вақти уйғонган вақтидир. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким намоздан ухлаб қолса ёки унутган бўлса, эслаган заҳоти ўқиб олсин» (Муслим: №1601). Сиз учун уйғонган пайтингизда вақт энди кирган ҳисобланади. Шунинг учун ғусл қилиб, кейин намозингизни ўқинг.

(Ибн Усаймийн: Мажмуъу фатава: 11/236)