Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ёши улуғ одам таҳорат қиладими ёки таяммум қилса жоизми?

3047 марта кўрилган

Савол:

Ёши 90га бориб қолган ва бир жойда ўтириб қолган кекса аёл таҳорат ва ғусл қилишда қийналади. Хусусан, совуқ кунларда кўп қийинчилик бўлади. Ҳар намозга таяммум қилиши ёки икки намозни бир таҳорат билан жамлаши жоизми?

Жавоб:

Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд..
Агар иш сиз айтгандек бўлса, мазкур аёл қодир бўлганича таҳорат қилиши лозим. Керак бўлса, ўтирган жойига сув келтириб, таҳорат қилдирилади. Агар шунга ҳам қодир бўлмаса, у ҳолда таяммум қилиши жоиз бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло: «Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан тақво қилинглар» (Тағобун: 16), деган. Аммо, бавл ёки ахлатини тош-кесак, қоғоз ва шу кабилар билан тозалаш кифоя қилади. Намозларга келсак, икки намоз ўртасини жамлаб, бирининг вақтида ўқиши мумкин. Чунки, бемор киши мақомида бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/356).