Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Таяммум эркак-аёлга бирдек машруъдир

2828 марта кўрилган

Савол:

Намозга таҳорат учун сув топилмаган ҳолларда таяммум эркакларга бўлгани каби аёлларга ҳам лозимми ёки у фақат эркакларга хосми?

Жавоб:

Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд..
Барча аҳкомлардаги асл-асос – эркак-аёлга бирдек умумийлигидир. Бироқ, қачонки икки жинсдан бирига хослаш келган бўлса, шундагина улар ўртасида фарқ бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз! Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз! Агар бемор ё мусофир бўлсангиз ёки сизлардан биров ҳожатхонадан чиққан бўлса ёҳуд хотинларингизга қўшилган бўлсаларингиз ва (мазкур ҳолатларда) сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилингиз (яъни юзингиз ва қўлларингизни покиза тупроқ билан силангиз). Аллоҳ сизларга машаққат қилмоқни истамайди, балки сизларни поклашни ва шукр қилишларингиз учун сизларга Ўз неъматини комил қилиб беришни истайди» (Моида: 6). Оятдаги таяммумга бўлган буйруқ эркак ва аёлларга омдир, улар бу ҳукмда баробардирлар. Шундоқ экан, аҳли илмлар ижмоъларига кўра, таяммум эркакларга бўлгани каби аёлларга ҳам машруъдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/339).